«Насаф» 19 февраль, бугун Қатарнинг Ал-Вакра шаҳрида Саудия Арабистонининг «Аш-Шабаб» жамоасига қарши майдонга тушади. Бу билар «аждарлар» ОЧЛнинг плей-офф босқичида иштирок этган тўртинчи ва пойтахт Тошкент жамоаларидан ташқаридаги биринчи ўзбек клубига айланади. «Ал Жануб» стадионида бўлиб ўтадиган плей-офф учрашуви қаршилкларнинг 1/8 финалдаги илк учрашуви бўлади, аммо «Насаф» 2011 йилда ОФК кубогини қўлга киритиб, Осиё клублари мусобақаларида тажрибага эга.
«Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Локомотив»дан иборат Тошкент триоси сўнгги йигирма йил давомида мамлакат ичкарисида устунлик қилган бўлсада, «Насаф» Марказий Осиё мамлакатидан қитъа чемпиони бўлишга даъвогарлик қила оладиган ягона клуб бўлиб қолмоқда. Рўзиқул Бердиев жамоаси Ар-Риёд грандига қарши 1/8 финалга тайёргарлик кўраётган бир пайтда биз «Насаф»нинг сўнгги 20 йил ичида қитъадаги ўйинларига назар ташлайди.
Осиё элитаси ўртасидаги рақобат
1986 йилда ташкил топган «Насаф»нинг қитъа элитаси орасида илк тажрибаси 2001-2002 йиллардаги клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига тўғри келди ва унда Туркманистоннинг «Копетдоғ Ашхобод» ва Тожикистоннинг «Умед Душанбе» клублари устидан йирик ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.
«Қувайт СC» ва Эроннинг «Истиқлол» клублари билан дуранг ўйнаб, Абу Дабининг «Ал Ваҳда» клуби устидан ғалаба қозонди ҳамда «Насаф» ярим финалга йўл олди. «Насаф» учинчи ўрин учун плей-оффда «Истиқлол»га имкониятни бой бериб, клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллади. Қаршиликлар 2010 йилги ОФК кубоги йўлланмасини қўлга киритди, шундай қилиб жамоанинг қитъа миқёсидаги ўйинларга қайтишига тўққиз йил вақт кетди. «Насаф» гуллаб-яшнаган бир пайтда, «Бунёдкор» мамлакатнинг асосий кучи сифатида бразилиялик юлдуз Ривалдони Тошкентга олиб келди, шунингдек, Сервер Жепаров, Тимур Кападзе ва Игнатий Нестеров ҳам «қалдирғочлар» сафига жалб қилинган. Ўшанда бош мураббийлар сафида бразилиялик тактик мутахассислар Зико ва Луис Фелипе Сколари бўлган «Бунёдкор» 2008-2012 йиллар оралиғида икки марта ОЧЛ ярим финалига қадар етиб борган. 2010 йилги ОФК кубогида «Насаф» 1/8 финалга чиқди, урда Суриянинг «Ал Карамаҳ» клубидан мағлуб бўлди. 2011 йил «Насаф» тарихидаги энг шонли давр сифатида тарихда қолди.
Мухлисларнинг ҳамон ёдида қолган мусобақада қаршиликлар олтита ғалабага эришган, жумладан, Ҳиндистоннинг «Демпо» жамоасини 9:0 ҳисобида енгган. Нимчорак финалда икки карра ОФК кубоги соҳиби бўлган Иорданиянинг «Ал Файсали» клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва Таиланднинг «Чонбури» жамоасини чорак финалда пенальтилар сериясида таслим этди.
Черногория терма жамоаси ҳужумчиси Иван Бошковичнинг ярим финалда Амманда «Ал Веҳдат» дарвозасига киритган голи 1:1 ҳисобидаги дурангни юзага келтирди. Ўзбекистонда эса иорданияликлар 2:1 ҳисобида рақибини таслим этиб, қитъанинг клублар миқёсидаги турнирлар финалига йўл олган биринчи Ўзбекистон жамоасига айланди.
Финалда «Насаф» ўз уйида турнирнинг 2009 йилги ғолиби «Қувайт» клубига қарши баҳс олиб борди «Марказий» стадионда дастлаб Илҳом Шомуродов ҳисобни очди, кейинчалик латвиялик Андрейс Переплоткинснинг гўзал зарбаси ҳисобни 2-0 кўринишига келтирди. Орадан кўп ўтмай қувайтликлар ҳисобни қисқартиришди, аммо «Насаф» 2:1 ҳисобини учрашув якунига қадар сақлаб қолди ва бу билан Ўзбекистондан Осиё чемпиони бўлган илк клуб сифатида тарихга кирди. ОФК кубогидаги муваффақият туфайли «Насаф» кейинги йили Осиё Чемпионлар лигасида илк бор майдонга тушди, аммо бу ерда анча қийинчиликка дуч келди, гуруҳдаги олти баҳсдан фақат бир очко қўлга киритди холос – «Истиқлол» билан дуранг. Натижада «аждарлар» турнир жадвалининг қуйи қисмидан жой олди. Қаршиликлар 2015 йилда яна ушбу нуфузли турнирга қайтишди ва гуруҳ босқичида Эроннинг «Трактор» жамоаси устидан иккала учрашувда ҳам ғалаба қозонди. Шундан сўнг Амирликнинг «Шабаб Ал Аҳли Дубай» жамоаси билан дуранг ўйнаб, плей-офф босқичига чиқиш имкониятини сақлаб қолди. Гуруҳдаги сўнгги ўйинда – Саудия Арабистонининг «Ал Аҳли» жамоасига қарши баҳсдаги ғалаба қаршиликларни кейинги босқичга олиб чиқарди. Бироқ голсиз дуранг Рўзиқул Бердиев ва футболчиларнинг умидларини сўндирди. 2016 ва 2018 йиллардаги баҳслар ҳам омадзис якунланган.
Шу пайтгача энг яқини...
«Насаф» узоқ муддат Осиё клублари футболисиз қолди, лекин 2021 йилда ОФК кубогига қайтди ва шонли ғалабадан ўн йил ўтиб, бу ишни такрорлашга жуда яқин келди. Қирғизистоннинг «Олой», Тожикистоннинг «Хўжанд» ва Туркманистоннинг «Олтин Асир» клублари устидан учта ғалаба қозониб, Марказий Осиё минтақаси финалига йўлланмани қўлга киритди ва бу ерда Туркманистоннинг бошқа бир жамоаси «Аҳал»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, «Интер Зонал»га йўл олди. Ҳиндистоннинг «Моҳун Баган» жамоаси устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди – бу ўйинда ёш ҳужумчи Ҳусайн Норчаев хет-трик қайд этди. «Насаф» ушбу зонанинг финал ўйинига ҳаракат қилди, Гонконгнинг «Ли Ман» клуби минтақалараро финалда қаршиликларни кутаётган эди. Қўшимча бўлимлардаги гол эвазига Бердиев шогирдлари аранг ғалабага эришди. 2011 йилги чемпионлик мавсумидан 10 йил ўтиб, «Насаф» яна финалга чиқди ва бу муваффақиятни такрорламоқчи эди, аммо бу сафар жиддий рақиб Баҳрайннинг «Муҳаррақ» клубига дуч келди. Бироқ учрашувда ҳамюртларимиз 3:0 ҳисобида мағлуб бўлишди.
Шундай қилиб, 2022 йилги Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнаш учун «Насаф» 2021 йилги Ўзбекистон кубогини қўлга киритди. Плей-офф босқичида БААнинг «Банияс» жамоасини мағлуб этди. «Насаф» гуруҳ босқичини Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида ўтказди. У ерда «Аc-Садд» ҳамда «Ал Веҳдат»га қарши кечган баҳсларда бир ғалаба ва бир дуранг қайд этилган бўлса, «Ал Файсали» билан учрашувларнинг бирида кучлар тенг келди, яна бир ўйинда эса вакилларимиз мағлубият аламини татиб кўришди. Натижада қуйидаги икки жамоа 9 очкодан жамғарган ҳолда қаршиликлар тўплар орасидаги фарқ эвазига иккинчи ўрин билан плей-оффга йўл олишди. «Насаф» ҳозирда «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Локомотив»дан кейин плей-офф босқичига чиққан ягона вилоят жамоаси бўлиб турибди. Ҳозирча қаршиликлар мусобақада қолган ягона ўзбек клуби сифатида Қатарга йўл олишди ва ўзларининг тарих китобларига яна бир янги боб ёзишни мақсад қилган.