Кириш Регистрация

«ПСЖ» Тухелни жамоага қайтариш ҳақида жиддий ўйламоқда

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» Томас Тухелни жамоа бош мураббийи лавозимига қайтариш ҳақида жиддий ўйламоқда. Бу ҳақда журналист Адриен Гренье ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Тухелнинг Парижга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар бир неча кун олдин пайдо бўлганди. Маълум бўлишича, Лига 1 гиганти раҳбариятида немиснинг қайтишини қўллаб-қувватлаётганлар ҳам бор.

Айни дамда «ПСЖ»ни Кристоф Галтье бошқармоқда. Сўнгги пайтларда бу мутахассис жамоанинг ёмон натижалари фонида катта босимга дучор бўлмоқда.

«ПСЖ» бугун «Лилл»ни 4:3 ҳисобида мағлуб этиб, мағлубиятли сериясини якунлади. Шу билан бирга, Кристоф Галтье жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлга киритди.

Киритилди: 19:49, 19.02.2023.
Ўқилди: 1477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик