Кириш Регистрация

Князликдаги «Фалькао кечаси»

Баҳо:
+ | -

Монако аталмиш мамлакатда августнинг сўнгги жумаси байрамдек ўтди. Бу ерда анъанавий, эндилик айтиш мумкин бўлса, сўнгги марта Европа Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтди.

Европа чемпионлар Лигаси ғолиби сифатида "Челси" Европа Лигаси бош соврини эгаси сифатида "Атлетико" жамоалари куч синашишди.

Учрашув бошланишидан олдин "Челси" бу учрашувни йирик ҳисобда ютқазади, деса ҳеч ким ишонмаслиги аниқ эди. Бироқ рақиб жамоа таркибида Фалькаодек ҳужумчи бўлиб турса, бунақасини кутса ҳам бўларкан.

Учрашувни "СПОРТ" телеканали орқали шарҳлаб борган Даврон Файзиев Фалькаони саволнамо гап билан таърифлади: «У ўзи қайси сайёрадан?» Дарҳақиқат, бу кеча колумбиялик узун сочли футболчи ўзини майдонда ҳар томонлама кўрсата, олди. Хоҳласа у Чехнинг устидан тўпни ошириб гол урди, хоҳласа оёқлари орасидани уни ожиз қолдирди.

Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ Фалькао хет-трекни қайд этди ва амалда учрашув масаласини ҳал қилди. Айтиш керак, бу Европа суперкубоклари тарихидаги дастлабки хет-трекка айланди.

Иккинчи бўлимда эса Миранда ҳисобни жуда хунук кўринишга олиб келди. Яхшиямки, ўйин охирларига бориб, ЕЧЛ ғолиблари битта бўлсада гол кирита олишди. Бу йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқариб қола олмаган бўлсада, бироз бўлсада, ҳисобнинг хунуклигини беркитиб берди.

Учрашув шу тариқа 4:1  ҳисобида "Атлетико" фойдасига ҳал бўлди ва Европа Лигаси соврини ёнига Европа суперкубоги бош совринини ҳам қўшиб қўйди.


ЧЕЛСИ (Англия) – АТЛЕТИКО (Испания) 1:4 (0:3)
Голлар: Кэйхилл (75) – Фалькао(6, 19, 45), Миранда (60).

Челси: Чех, Иванович, Давид Луиз, Кэйхилл, Э. Коул (Бертран, 90), Э. Азар, Лэмпард, Оби Микел, Рамирес (Оскар, 46), Мата (Старридж, 82), Торрес.
Атлетико: Куртуа, Хуанфран, Миранда, Годин, Филипе Луис, Габи, Туран, Коке (Р. Гарсия, 81), М. Суарес, Фалькао (Белезўғлу, 87), Адриан (К. Родригес, 56).
Огоҳлантиришлар: Иванович (29).

Манба: www.stadion.uz.

"Атлетико"нинг ғалабасидан сўнг қизиқ бир анъана юзага келди. Сўнгги финални икки жамоа, аниқ икки испан жамоалари "Барселона" ва "Атлетико" Мадрид жамоалари ютиб келишмоқда. 2009 йил - "Барселона", 2010 - "Атлетико", 2011 - "Барселона", 2012 - "Атлетико" Мадрид.

Киритилди: 01:51, 01.09.2012.
Ўқилди: 6438 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.