Кириш Регистрация
20/09 17:00 Локомотив 0-1 Навбаҳор
20/09 17:30 Таиланд 1-9 Бразилия
20/09 17:30 Куба 0-7 Хорватия
20/09 19:15 Сўғдиёна 1-1 Андижон
20/09 20:00 Коста-Рика 5-3 Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия 5-2 Парагвай
20/09 21:30 Кальяри 0-2 Эмполи
20/09 23:45 Верона 2-3 Торино
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико

IBA Париж—2024 Олимпиадаси учун лицензиялаш тартибини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада учун лицензиялаш тартибини тасдиқлади.

Унга кўра, жорий йил Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги ва Тошкентда ўтказиладиган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати Олимпиада лицензияларини тақдим этади.

Хабарингиз бор, Париж-2024 олимпиадасида эркаклар 7, аёллар 6 вазн тоифасида иштирок этишади. Олимпиада йўлланмасини боксчилар бир нечта йўл билан қўлга киритишлари мумкин.

1. Жаҳон чемпионатида финалгача етиб борган спортчилар олимпиада йўлланмасини қўлга киритишади: эркаклар — 26та, аёллар — 20та.

2. Париж-2024 йўлланмаси учун қитъа миқёсидаги саралаш турнири: эркаклар — 37та, аёллар — 27та.

3. IBA рейтинги асосида: эркаклар — 56та, аёллар — 40та.

4. Мезбон мамлакат учун: эркаклар — 4та, аёллар — 3та.

5. Париж-2024 йўлланмаси учун жаҳон саралаш турнири: эркаклар — 14та, аёллар — 12та.

6. Универсал квоталар: эркаклар — 5та, аёллар — 4та.

Жами: эркаклар — 124та, аёллар — 124та.

Бир вазнда бир мамлакатдан фақат бир спортчи иштирок этиши мумкин.

Аввалроқ, АҚШ, Швеция, Ирландия ва Чехия бокс федерациялари ушбу мусобақаларда иштирок этишдан бош тортиб, бойкот эълон қилганди. Бунга сабаб қилиб IBA’нинг Россия ва Беларусь боксчиларига ўз миллий байроқлари остида мусобақаларда иштирок этишига рухсат берилгани қайд этилганди.

IBA’нинг хабар беришича, чемпионатларга бойкот эълон қилаётган давлардан ушбу турнирларда иштирок этишни хоҳлаган боксчилар шахсан рўйхатдан ўтган ҳолда иштирок этиши мумкин. IBA бу борада барча молиявий ёрдамларни беришга тайёрлигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати 15—31 март кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида, эркаклар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати Ўзбекистонда 1—14 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:00, 20.02.2023.
Ўқилди: 1614 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.