Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Шариф Халилов: «Паралимпиадага йўл олаётганимда Ришод Собиров белимдан қучиб, омад тилаганди»

Баҳо:
+ | -

Спорт оламида “Олимпиада” ибораси билан юритиладиган саноқли мусобақалар мавжуд ва жаҳоннинг мана-ман деган спорт юлдузлари иштирокида ўтадиган мазкур ўйинларда иштирок этишнинг ўзи, ҳар бир спортчи учун улкан орзу ҳисобланади.

Буюк Истиқлол, юртимиз спортчилари учун нафақат мана шундай бахтга эришиш туйғусини, балки, тўрт йилликнинг энг йирик спорт байрамларида совриндорлар сафидан ўрин эгаллаб, жаҳон спорти юлдузлари қаторидан жой олиш имкониятларини ҳам кескин даражада ошириб юборди.

Ҳа, мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб муҳтарам Президентимиз томонидан жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва бу орқали ҳар томонлама баркамол, спорт майдонларида юқори марраларини забт эта оладиган, иродаси мустаҳкам, туғилиб ўсган она Ватани довруғини юксалтириш йўлида қалб-қўри, тажриба ва маҳоратини баҳшида этишга қодир ўғил-қизларимиз сафини кенгайтиришдек олижаноб мақсадлар илгари сурилиб, ана шу ниятларни ижобат бўлиши йўлида кўплаб ибратли ишлар амалга оширилди.

Бу эса ўз навбатида жонажон Ўзбекистонимизни дунё спорт оламида катта обрўга эга бўлишида ва оламшумул ғалабаларни қўлга киритилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўтган 21 йилда ўзбекнинг мард баҳодирлари Олимпиада ва Осиё ўйинларида, жаҳон ҳамда қитъавий чемпионатларда, шунингдек, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, Уимблдон каби кўплаб нуфузли мусобақаларда шоҳсупага кўтарилдилар. Музаффар байроғимиз, ҳатто дунёнинг энг баланд нуқтаси ҳисобланмиш, Эверест чўққисида ҳам хилпираб турибди. Буларнинг барчаси, энг аввало, Истиқлол шарафати билан қўлга киритилди.

Не бахтким, Ватанимиз мустақиллигининг 21 йиллик шодиёналари кенг нишонланаётган шукуҳли кунда, Ўзбекистон спортининг хазинаси Паралимпия ўйинларининг кумуш медали билан ҳам бойиди.

Лондон шаҳри (Буюк Британия) мезбонлик қилаётган ушбу йирик спорт байрамида тажрибали полвонимиз Шариф Халилов дзюдо кураши бўйича ўтказилган мусобақаларда финалга қадар кечган беллашувларни соф ғалаба билан ўз фойдасига ҳал қилиб, ўзбекистонлик спортчилар орасида биринчи бўлиб Паралимпия ўйинларининг совриндоридек шарафли номга сазовор бўлди.

“Паралимпия ўйинларига йўл олаётганимда икки карра Олимпиада ўйинлари совриндори, икки карра жаҳон чемпиони Ришод ака Собиров белимдан махкам қисганча, тўрт йилликнинг энг йирик спорт байрамларидан бирида бизданда юқори натижаларга эришгин дея яхши ният билдирдилар. Дунёнинг бугунги кундаги энг кучли дзюдо устасининг тилаклари мендаги ғалабага бўлган интилиш хиссини янада ошириб юборди. Бугун эрта тонгдан туриб, мен албатта совриндор бўлишим ва барчамиз учун энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ватанимиз мустақиллигининг 21 йиллигига муносиб хос совға ҳозирлашим керак, дея мақсад қўйдим. Ҳар сафар татамига чиқар эканман, ана шу мақсад мени ғалаба сари чорлайверди. Паралимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритгач, ана шу муваффақиятимни тезроқ оила аъзоларимга етказиш мақсадида онамга қўнғироқ қилдим. “Ассалому алайкум, онажон” дейишимни биламан, волидамнинг “Ва алайкум ассалом, болам, кумуш медаллар муборак, берган оқ сутимга мингдан-минг розиман”, десалар бўладими. Томоғимга бир нима тиқилгандек бўлди. Кўзларимдан ёш қуйила бошлади. Бошқа сўз айта олмадим. Фақатгина жамоадош дўстларингга ҳам сенинг йўлингни берсин, уларнинг ҳам менга ўхшаган оналари бор деганларини эслайман, холос. Ниятим, қалбимда туғён ураётган бахтиёрлик онлари барча жамоадошларимга ҳам насиб этсин, - дейди эндиликда Паралимпия ҳамда ПараОсиё ўйинларининг кумуш медаллари соҳиби, жаҳон чемпионати совриндори Шариф Халилов.

Шавкат Жалилов
Лондон шаҳридан махсус тайёрланди

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 11:04, 01.09.2012.
Ўқилди: 6684 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.