Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Жаҳон чемпионатидан бери энг кўп гол урган футболчилар (топ-10)

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатининг мавсум ўртасида ташкил этилиши, айрим футболчиларнинг фойдасига хизмат қилди. Айни дамга келиб, мундиал тугаганидан бери ажойиб маҳсулдорлик кўрсатаётган футболчилар бор ва биз уларнинг энг яхшилардан ўнтасини рўйхатга киритдик. Қуйида шу ҳақида сўз боради.

10. Тeйс Даллинга – 8 та

Агарда бу ҳужумчи шу зайлда давом этса, тез орада Нидерландия терма жамоаси уни ўз сафига чорлайди. 22 ёшли футболчи Жаҳон чемпионатидан бери зўр даража намойиш этиб келмоқда. Даллинга "Тулуза" сафида декабрдан бери 8 та голга муаллифлик қилди.

9. Юссуф Эн-Несeри – 8 та

Марокаш терма жамоаси аъзоси Жаҳон чемпионатида яхши даража намойиш этганди. Турнир тугаши билан Эн-Несери клуб миқёсида маҳсулдорлик кўрсата бошлади. 2022-23 йилги мавсум "Севилья" учун даҳшатли даражада ёмон кечаётган бўлса ҳам, Юссуф каби футболчилари билан клуб ўзини ўнглаб бормоқда. Жамоа марокашлик ҳужумчи ёрдами билан Ла-лигада 12 ўринга кўтарилиб олди.

8. Лаутаро Мартинес – 8 та

Жаҳон чемпионатида Мартинес Аргентина термасидаги ўрнини Алваресга бой бериб қўйганди. Шунга қарамай, Лаутаро Мессининг финалдаги учинчи голида муҳим вазифани бажарди ва Қатардан чемпион сифатида қайтди. "Интер" сафида эса мундиалдан кейин 8 та голга муаллифлик қилди.

7. Килиан Мбаппе – 8 та

Мбаппенинг кайфияти олдингидек эмас. Аммо максимум ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Унинг маҳсулдорлиги ҳам аввалгидек эмаслиги, шундан бўлса керак.

6. Александр Ляказетт – 9 та

Ляказетт учун "Арсенал"даги давр тугаган эди. Шу сабаб ёзда у "Лион"га қайтди ва яна тўпурарлик қобилиятини намойиш эта бошлади. Мавсум қайта старт олганидан бери француз ҳужумчиси ҳисобида 9 та гол бор. Бу натижа унинг ўтган мавсумдаги "Арсенал" билан қайд этган статистикасидан яхшироқ саналади.

5. Эрлинг Холанд – 9 та

Мавсум аввалида кўпчилик Холанд борасида саволлар берганди. Аммо норвег ҳужумчиси ҳамманинг оғзини ўз голлари билан ёпиб қўйди. Жаҳон чемпионатидан кейин у 9 та гол уришга улгурган. Холанд рекордлар сари бормоқда.

4. Виктор Осимхен – 9 та

"Наполи" ҳужумчиси Европадаги энг кўп харидорларга эга бўлган футболчи бўлиб турибди. Лучано Спаллетти шогирдларининг зафарида асосий ролни Осимхен ўйнаб бераётгани кўп нарсани англатади. Неополликлар А серияда етакчилик қилишда давом этади. Нигерия терма жамоаси аъзоси эса 9 та голни мундиалдан кейин киритди.

3. Виссам Бен Йеддер – 9 та

"Монако" бу мавсумда рақиблар учун энг ноқулай жамоага айланган. Бу клуб сўнгги 9 та баҳсда мағлубиятга учрагани йўқ. Бу эса "ПСЖ"га босим юкламоқда. Бен Йеддернинг яхши спорт формаси давомий бўлса, мавсум охирида Францияда ҳам чемпионлик курашига гувоҳ бўламиз.

2. Карим Бензема – 10 та

Жароҳатлар ва ёмон муҳит сабабли Франция терма жамоасини тарк этган Бензема, Жаҳон чемпионатини бутунлай ўтказиб юборганди. Аммо шундан кейин "Олтин тўп" эгаси ишга киришди. У 10 та голни декабрдан то ҳозирга қадар урган.

1. Маркус Рэшфорд – 16 та

Рэшфорддан бошқа яна ким ҳам бўларди? Муболаға қилиб айтадиган бўлсак, "МЮ" ҳужумчиси теккан тўп дарвоза тўридан жой олмоқда. Эрик тен Хаг эса Рэшфорднинг бу ҳислатларини янада сайқаллаши керак бўлади. Кўрамиз, мавсум охирига қадар қандай натижа қайд этиларкин.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 12:55, 21.02.2023.
Ўқилди: 2463 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.