Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

«Эспаньол» ва «Атлетико» клублари «Барселона» ва собиқ ҳакам можаросига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Ла Лиганинг баъзи клублари “Барселона”нинг собиқ ҳакам билан боғлиқ можаросига ўз позициясини билдирмоқда.

Аввалроқ каталонияликлар 2016 йилдан 2018 йилга қадар RFEF техник ҳакамлар қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага 1,4 миллион евро ўтказгани хабар қилинганди. Клуб бу бўйича баёнот берган ва Футбол федерацияси амалдорига ёш футболчилар ва ҳакамлар ҳақидаги ҳисоботлари учун тўлов амалга оширилганини таъкидлаганди. Шундан сўнг “Барселона” 2003 йилдан бери Негрейрага 4,7 миллион евро тўлагани аниқланди.

“Эспаньол” “Негрейра иши” деб аталаётган воқеа юзасидан турли ОАВда чоп этилган маълумотлардан хавотирда.

“Ҳали тергов қилинаётган бўлса-да, бизнинг рақобатимиз, уни ташкил этувчи клублар ва шу билан алоқадор органлар учун юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар шунчалик оғир бўлиши мумкинки, бу бўйича фавқулодда чоралар талаб этилади.  

“Эспаньол” ҳар доим қонун ва белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя этиш тарафдори бўлиб келган ва шу сабабдан ваколатли органлар ҳамда муассасаларни ушбу масалани тезкорлик билан, намунали тарзда ҳал қилишга чақирамиз, бу эса футболимиз обрўсини жаҳон миқёсида шубҳа остига қўядиган ҳолатга мос келади.

Охирги пайтларда клубимизга бошқа характердаги қарор таъсир кўрсатди, бу эса, фикримизча, бевосита клубга етказилган зарардан ташқари мусобақамизнинг нормал ишлашига ҳам хавф туғдиради. Ўша пайтдагидек, мухлислар талаб қилган ва муносиб ҳурмат-эҳтиромдан келиб чиқиб, клуб ва ташкилотларни футболнинг яхши фаолият юритиши ва номини ҳимоя қилиш йўлида чора кўришга чақирамиз”, — дейилади каталонияликлар баёнотида.

“Эспаньол” ушбу баёнотида 3 та ўйинга дисквалификация қилинган “Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовскининг дербида иштироки билан боғлиқ вазиятни назарда тутган.

Relevo нашрининг хабарига кўра, “Атлетико” ҳам Ла Лиганинг барча жамоаларидан норозилик ва қораловчи қўшма баёнот беришини хоҳламоқда. Бундай таклиф Испания футболининг биринчи ва иккинчи дивизионлари вакиллари иштирокидаги йиғилишда илгари сурилган.

Икки клуб бунга қарши чиққан — бири бу ташаббусни қўллаб-қувватлаш мантиқсиз деб ҳисоблаган “Барселона” бўлса, иккинчиси вазиятни таҳлил қилиш зарурлигини таъкидлаган “Реал”.

Қолган клублар “Атлетико”нинг таклифига рози бўлган, бироқ якунда қўшма баёнот берилмаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:03, 21.02.2023.
Ўқилди: 2663 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.