"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле "Реал"га қарши ўйинга қадар тикланишга улгурмайди, деб хабар беради Marca.
25 ёшли футболчи январь ойи охирида "Жирона"га қарши ўйинда жароҳат олганди. Франциялик футболчи 2 март куни Мадридда бўлиб ўтадиган "Реал"га қарши Испания кубоги ярим финал учрашувида аниқ иштирок эта олмаслиги аллақачон маълум.
Футболчи 12 мартга белгиланган "Атлетик Бильбао"га қарши ўйингача сафга қайтишга умид қилмоқда.
Усмон Дембеле жорий мавсумда “кўк-анорранглилар” сафида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.