«ПСЖ» клуби собиқ футболчиси Жером Ротен парижликлар раҳбариятига Лионель Месси ёки Неймарни сотиб юбориб, жамоани Килиан Мбаппе атрофида қуришни таклиф қилди.
«МНМ триосини парчалаш «ПСЖ»нинг асосий вазифаси ҳисобланади. Ҳеч бўлмаса, клуб улардан бири билан хайрлашиши керак. Мен Месси ёки Неймарни назарда тутяпман, Мбаппени эмас албатта. Агар Килиан яна ниманидир хоҳлаб қолса, бу «ПСЖ» учун фожиага айланади.
Месси «ПСЖ»га ўтганидан буён аномалия айланиб қолди. Футбол тарихига кучли таъсир кўрсатган бундай савиядаги футболчи ҳақида бу фикрни билдириш оғир. Аммо бу ҳақиқат, афсуски.
Албатта, у «Барселона»ни тарк этганидан кейин ғамгин ҳолатга тушиб қолгандир. Ҳаттоки, айни пайтга келиб унинг ҳаёти изга тушганини айтаётган бўлса ҳам, майдонда бу нарса кўринмаяпти. Футболдан завқ олаётганини кўринмаяпти.
Ҳозир мен клуб томонидаман. Луиш Кампуш масъулиятни ўз зиммасига олиши ва Мессининг келиши яхши воқеа бўлмаслигини тан олиши керак. У "ПСЖ" учун нотўғри қадам бўлди.
Шунингдек, Неймарга нисбатан саволлар мавжуд. Фақат Англияда бундай маош тўлашни ўзига эп кўра олади. Мен ҳаттоки трансфер ҳақида гапирмаяпман. Чунки «ПСЖ» Неймарни ҳеч қачон 200 млн ёки 220 млн еврога сота олмаслигини билади.
Лекин ҳеч бўлмаса маошдан тежаш мақсадида ҳам икки баравар кам нархга ҳам сотиб юбориш керак. Чунки молиявий ҳалол ўйин деган нарса бор.
Агар «ПСЖ» ҳақиқатан росмана янги спорт лойиҳасини тузишни истаса, ўйлашимча, юқори маош оладиган футболчилар билан хайрлашиши керак», – деди Ротен "RMC Sport" нашрига берган интервьюсида.