Бугун ОКМК Олмалиқда Тожикистоннинг «Хўжанд» жамоаси билан назорат ўйинида иштирок этди. Ёпиқ эшиклар остида кечган учрашувда олмалиқликлар йирик ҳисобда ғалабани тантана қилишди.
Учрашув кескин курашлар ва шиддатли ҳужумлар остида ўтди. Ўйин бошида жамоамиз тезкор ҳужум уюштирди ва 2-дақиқада Хуршид Ғиёсов ҳисобни очди. Учрашув давомида яна кўплаб ажойиб имкониятлар юзага келди. Миржамол Қосимовнинг узоқ масофадан йўллаган хавфли зарбасини рақиб дарвозабони қайтарган бўлса, 29-дақиқада Хуршид Ғиёсовнинг заргарона зарбаси ҳимоячига тегиб дарвозадан ўрин олди. 32-дақиқада рақиблар пенальти ишлашди ва Ботирали Эргашев қўриқлаётган дарвозани ишғол қила олишмади. Шунингдек жамоамиз тўп назоратида доминантлик қилиб навбатдаги ҳужумда ҳисобни йириклаштирди. Шоҳруҳ Гадоевнинг ажойиб узатмасини Рубен Санчес дарвозага жойлаб қўйди.
Иккинчи бўлимда таркиб бутунлай алмаштирилди ва тўп билан ўйин назорати янада кучайтирилди. Қатор ҳужумлар самарали якунланмади. Шунингдек таблодаги ҳисоб учрашув якунига қадар сақланиб қолинди.
Назорат ўйин.
22 февраль, чоршанба
ОКМК – «Хўжанд» (Тожикистон) 3:0
Голлар: Ғиёсов (2), автогол (29), Санчес (36)
ОКМК - (4-3-3) Эргашев – Аҳмадалиев, Раҳмонов, Исмоилов, Комилов – Ҳақназарий, Қосимов, Абдуллаев – Гадоев, Санчес, Ғиёсов.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар – Раҳимов, Денисов, Суннатов, Муҳаммад али Салем, Бегимов – Ҳасанов, Рустамов, Эрматов – Башриддинов, Рукҳадзе, Мираҳмадов.