"Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг биринчи ўйинида "Порту" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди ва дарвозабон Андре Онана ва ҳимоячи Милан Шкриньярнинг ўйинини алоҳида қайд этди.
"Жисмоний жиҳатдан кучли ва техник жамоага қарши ажойиб ўйин ўтказдик. Биринчи бўлимда олдинга чиқиб олишимиз мумкин бўлган бир қатор имкониятларни қўлдан бой берганимиз ачинарли. Иккинчи бўлимда "Порту" жуда хавфли қарши ҳужум уюштирди, бироқ Шкриньяр ва Онана мақтовдан ортиқ ўйнашди. Кейин алмаштиришлар бизга катта ёрдам берди.
Биринчи бўлимда тўпни тезроқ ўйнашимиз керак эди. Ҳужумларни яхшироқ ва тезроқ қуришни бошлаш керак эди. Аммо "Порту" катта босим ўтказди. Мен тезликни оширишим ва тўп билан тезроқ ўйнашни ташкиллаштиришим керак эди”, — деди Индзаги УЕФА матбуот хизматига.