"Барселона" бош мураббийи Хави Tвропа лигаси ўйини олдидан "Манчестер Юнайтед"ни мақтади.
“Бизни жуда қийин ўйин кутиб турибди. Ҳозир “Манчестер Юнайтед” Европанинг энг яхши жамоаларидан бири. Улар буни ҳар бир ўйинда кўрсатишади. Эрик тен Хаг ажойиб иш қиляпти. "Манчестер Юнайтед" шиддат, характер, иштиёқ, ритм билан ўйнайди... Биз уларга барча даражада мос келишимиз, характер кўрсатишимиз ва услубимизга содиқ қолишимиз керак бўлади.
Аввало, Европадаги кураш учун зарур бўлган характерни ривожлантиришимиз керак. Айтишимиз мумкинки, “Манчестер Юнайтед” қайтди. Улар кўп йиллардаги энг яхши футболни кўрсатишади. Бу "Барса"га ҳам рақобатлаша олишини кўрсатиш учун яхши имконият.
Биз бу эрга иштиёқ ва шижоат билан келдик. Биз барча йўқотишларимизга қарамай, ўзимизнинг энг яхши вариантимизни кўрсатишни интиқлик билан кутамиз (Педри, Гави ва Усмон Дембеле "МЮ"га қарши ўйнамайди - муаллиф). Ҳаммамиз биламизки, бу қийин бўлади, лекин бизда кейинги босқичга чиқа оладиган жамоа бор”, - деди Хави.
Европа лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган “Барса” ва “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги биринчи учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.