Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Арабларга алқов ёхуд Гари Невилл Глейзерлар "МЮ" бошқарувида қолишидан хавотирда

Баҳо:
+ | -

Сўнгги чиққан хабарларда айтилишича, Глейзерлар хонадони "Манчестер Юнайтед"ни сотиб юборса ҳам, клуб акцияларининг катта қисмини ўзида олиб қолади. Бу хабарни эшитган клуб афсонаси Гари Невилл ўз хавотирларини билдириб ўтди. Америкалик бизнесменлар оиласи клубни 6 миллиард фунтга баҳоламоқда. Аммо у сотилган тақдирда ҳам, клуб бошқарувидан Глейзерлар номи бутунлай кетмайди.

Юқоридагиларга муносабат билдирар экан, Невилл шундай дейди: "Глейзерлар клубни сотиш устида ишламоқда. Аммо уларнинг кўплигидан хабарингиз бор. Шу сабаб Глейзерларнинг айрим ака-укалари ёки опа-сингиллари клуб акциянери бўлиб қолиши мумкин. "Манчестер Юнайтед"нинг бутун бошли армияси Глейзерлар ҳукмронлигини тугатишни талаб қилиб турган бир пайтда, энди бу хабар пайдо бўлди. Менимча, бу нарса муҳитни фақат ёмон томонга ўзгартиради.

Глейзерлар пулни нотўғри сарфлагани сабабли, етишмовчиликлар келиб чиқди. Улар стадионга умуман эътибор бермай қўйганди. Айнан мана шу нуқта, Глейзерларнинг сўнгги ўн йилдаги энг хато сиёсати эди. Мухлислар эса янги стадион истаяпти. Ҳозиргиси, ёки таъмирланиши керак, ёки янги ўйингоҳ қурилиши лозим. Ўйлашимча, бу клубдан келадиган даромадлар қурилиш учун бемалол етарди. Ҳа, жамоанинг ўзи ҳозир турнир жадвалида ёмон аҳволда эмас. Улар учинчи ўринда. Аммо бу етарли бӯла олмайди".

Гари Невилл "МЮ"нинг сотилиш жараёнини ташкил қилаётган "Reine" банки борасида ҳам фикр билдирганди. Банк талабгорларга, мухлислар кучидан фойдаланиб, Глейзерлар статусини туширишга ҳаракат қилмасликларини сӯраган.
Невиллга кўра, у мухлислар учун аноним сўровнома ташкил қилган. Унда одамларнинг кўпчилиги қатарлик сармоядорларга овоз берган. Жим Рэтклифф эса иккинчи поғонада қолиб кетган. Гарчанд Қатар ҳукумати аёллар ва мигрант ишчилар ҳуқуқи ҳамда бир жинслилар жамиятига салбий муносабатда бўлса ҳам, мухлислар айнан уларни афзал кўрмоқда. Бунга асосий сабаб ўрта шарқликлар эгалигида "Манчестер Сити" ва "Ньюкасл"нинг кескин юксалишидир.

Невилл мухлислар танлови ҳақида шундай дейди: "Қатарликлар клубни барча қарзлардан ҳалос қилмоқчи. Негаки, клуб яқин йиллар ичида қарзлар сабабли муаммоларга дуч келаётганди. Мухлисларнинг фикрига Ўрта Шарқ бойларининг АПЛда қандай жамоалар қургани катта таъсир ўтказди. Ҳозир Англияда иккита давлат қарамоғидаги жамоа бор. Маъмурият араб сармоядорларини кириб келишига рухсат берди. Шундай экан, мен ҳам, эндиликда "МЮ"ни қатарликлар сотиб олмаслиги керак дея олмайман. Негаки, айнан мана шундай воқеалар бундан 15 йил олдин "Манчестер Сити" билан, икки йил илгари эса "Ньюкасл" билан рўй берди. Ҳозир улар қандай жамоага айланганини ҳамма кўриб турибди. Натижа керак бўлса, айрим нарсалардан кечишни ўрганиш лозим".

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 16:26, 23.02.2023.
Ўқилди: 2314 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.