Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Конференциялар лигаси. Нимчорак финал қуръаси ҳақида батафсил маълумот

Баҳо:
+ | -

Европа конференциялар лигасида 1/16 финал босқичи якунига етиб, кейинги босқичда иштирок этадиган 16та жамоанинг номи аниқ бўлди. Энди эса навбат нимчорак финал қуръасига.

Қачон ва қаерда?
Конференциялар лигаси нимчорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бугун — 24 февраль, жума куни УЕФА қароргоҳи жойлашган Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Маросим Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

Кимлар иштирок этади?
Қуръада 16та жамоа иштирок этади: 8та жамоа Конференциялар лигаси гуруҳ босқичида 1-ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри нимчорак финал йўлланмасига эга бўлганди; яна 8та жамоа 1/16 финал босқич ўйинларидан кейин нимчорак финалга ўтди.

Гуруҳда 1-ўринни эгаллаган жамоалар (1-саватча):
"Алкмаар" (Нидерландия)
"Вест Хэм" (Англия)
"Вильяреал" (Испания)
"Истанбул Башакшехир" (Туркия)
"Ницца" (Италия)
"Сивасспор" (Туркия)
"Слован" (Италия)
"Юргорден" (Швеция)

1/16 финал босқичидан ўтган жамоалар (2-саватча):
"Андерлехт" (Бельгия)
"Базель" (Швейцария)
"Лацио" (Италия)
АЕК Ларнака (Кипр)
"Фиорентина" (Италия)
"Гент" (Бельгия)
""Лех" (Польша)
"Шериф" (Молдова)

Қуръа тартиби
Иккинчи саватчадан жамоа тортилади, сўнгра 1-саватчадан ушбу жамоа рақиби аниқланади. Бу босқичда бир мамлакат вакиллари ўзаро тўқнаш келмайди.

Ўйинлар
Ушбу босқич иккита ўйиндан иборат. Биринчи саватча жамоаси жавоб учрашувини ўз майдонида ўтказади. Икки ўйин натижасига кўра, ҳисоб тенг бўлса, қўшимча бўлимлар белгиланади. Шундан кейин ҳам ғолиб аниқланмаса, навбат пенальтилар сериясига берилади. Дастлабки ўйинлар 9 март, жавоб баҳслари эса 16 март кунлари ўтказилади.

Кейин-чи?
Ғолиб жамоалар чорак финалга йўл олишади. Чорак финал ва ярим финалга қуръа ташлаш маросими 17 март куни бўлиб ўтади. Мағлуб бўлган жамоалар учун еврокубоклар мавсуми якунига етади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:35, 24.02.2023.
Ўқилди: 1782 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.