Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Андрей Шевченко 24 февраль куни ҳақида: «Ўша тонгнинг ҳар бир лаҳзаси эсимда. Бу ҳаётимдаги энг оғир онлар»

Баҳо:
+ | -

Украиналик собиқ футболчи Андрей Шевченко 2022 йилнинг 24 февраль кунини ёдга олди. Ўша куни Россия Украина ҳудудида ҳарбий ҳаракатларни бошлаганди.

“Ростини айтсам, ўша тонгнинг ҳар бир сониясини эслайман. Буни унутиб бўлмайди. Айниқса онамнинг қўнғироғини. У қайғуда эди, йиғларди. Бу ҳаётимдаги энг оғир онлар бўлганди эҳтимол — биз жуда қўрққан воқеа содир бўлгани ҳақида ёмон хабарни эшитиш.

Албатта, менинг оилам кўчиб кетишни истамаяпти. Синглим шундай деди: "Қолишни хоҳлаймиз. Вазият қандай тус олишини кузатамиз. Балки бирор нима бирданига ўзгарар". Оиламга ёрдам бериш учун шунчаки қайтишни хоҳладим... Ватанимга ёрдам бериш учун. Ва албатта, онамга кўмаклашиш учун. Онам шундай деди: "Ўз овозингдан фойдалан. Гапир", — дейди Шевченко.

Шундан кейин Шевченко Лондонда қолган.

“Ўғлим билан Лондондаги Трафалгар майдонига бордик. У ерда митинг бўлаётганди. Украина халқига ёрдам бериш учун одамларни воқеалардан хабардор қилиш керак эди. Таниш-билишларимни ишга солишим керак эди.

Киев ва бутун Украина ракета зарбалари остида қолганини эслайман, бу эса электр таъминотини ишдан чиқарди. Мен ҳеч қачон юртимни, Киевимни чироқсиз қолганини кўрмаганман. Бироқ одамларнинг реакцияси кучли бўлди. Биз яна-да кучлироқ бирлашдик. Бир-биримизга ёрдам беришни бошладик, буюмларни бўлишдик.

Энг муҳими дастлабки ҳафталарда украиналик спортчилар жипслашди. Булар Владимир ва Вилатий Кличко, Олександр Зинченко... Ватанда қолган украиналик спортчилар билан фахрланаман. Улар ҳарбий хизматга ёлланди, Украинани ҳимоя қилиш учун курашди. Чет элда ҳаракат қилаётганлари эса ҳеч қайси лаҳзада Украинани эсдан чиқармади”, — дейди Шевченко.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:46, 24.02.2023.
Ўқилди: 2644 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.