Лондоннинг "Арсенал" клубининг собиқ футболчиси Александр Глеб Премьер-лиганинг мавсумдаги чемпионлик пойгасидан умидлари билан ўртоқлашди.
"Мен "Арсенал"нинг мавсумни чемпионлик билан якунлашига ишонаман, ички ишонч бор. Англияда ўйнаш жуда қийин, аутсайдерлар билан очко йўқотиш ва пешқадамларни мағлуб этиш мумкин. Эҳтиёт бўлиш керак, мавсум узоқ, лекин улар чемпионликни қўлга киритишига ички ишонч бор", - дея беларуслик футболчининг сўзларини келтиради Метаратингс.
Эслатиб ўтамиз, 23-турдан кейин "Арсенал" АПЛ турнир жадвалида "Манчестер Сити"ни икки очкога ортда қолдириб пешқадамлик қилмоқда. Жамоа ҳисобида яна бир захира ўйини бор.