Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

U-20 Осиё кубоги олдидан ташкилий қўмита йиғилиши ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ўтказиладиган U-20 Осиё кубоги олдидан ташкилий қўмитанинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг маслахатчиси Аваз Каримов бошчилигида ўтказилган йиғилишда мусобақанинг ташкилий жараёнлари, хусусан, бутун қитъамиздан ташриф буюрадиган делегация ва меҳмонларни муносиб кутиб олиш, уларга барча шароитларни тақдим этиш, меҳмонхоналардаги қулайликлар, стадионлар ва машғулот майдонлари сифатини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Осиё кубогиги иштирокчилари ҳамда меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратди. Стадионларда фуқаролар ва транспорт ҳаракатини тартибга солиш борасидаги режалар ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари билан мувофиқлаштирилди. Матбуот ва медиа вакилларига ОФК талабларига мос барча шароитларни яратиш зарурлиги таъкидланди.

Барча йўналишлар бўйича мутахассисларнинг таклифлари ўрганиб чиқилди ва масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди. Эслатиб ўтамиз, 1-18 март кунлари ўтказиладиган нуфузли турнирга чипталар сотуви онлайн тарзда iTicket.uz платформаси орқали бошланиб кетган.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 10:35, 25.02.2023.
Ўқилди: 1252 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.