Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Шаффофлик: Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛнинг 2022 йилги молиявий ҳисоботи бўйича ОАВ билан очиқ мулоқотда қатнашди

Баҳо:
+ | -

Бироз олдин «Бунёдкор» стадионидаги анжуманлар залида Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг ОАВ билан очиқ мулоқоти ўз якунига етди. Қуйида ушбу тадбирда янграган эътиборга молик фикрлар, муҳим статистикалар ҳамда керакли маълумотлар билан таништирамиз. 

Лига раҳбари Диёр Имомхўжаев сўзга чиқиб, ҳисоботларни эълон қилар экан, журналистлар сўраган саволларга батафсил жавоб бериб кетди. 

Тадбир аввалида ЎзПФЛнинг барча клублардан олган бадал пулларининг очиқ миқдори келтириб ўтилди. Унга кўра ушбу сумма 2022 йилда 5 млрд 595 миллион сўмни ташкил этган. Унинг лигалар бўйича тақсимоти эса қуйидагича бўлган: суперлига - 4 млрд 150 млн; про лига - 745 млн; биринчи лига - 700 млн сўм. Муҳим жиҳати шундаки, аёллар футболи ҳамда футзал бадал пулларидан холи бўлди. Бироқ лигага келиб тушмаган маблағ, яъни қарздорлик ҳам анча катта - 1 млрд 65 млн сўм. Эслатиб ўтамиз, ЎзПФЛ дастлаб ташкил этилган йиллар фаолият юритиши учун тўлалигича бадал пулларига асосланган эди. Аммо бугунги кундаги янги раҳбарият қўл остида аста-секинлик билан бундан воз кечиб келинмоқда.

Шунингдек, тадбирда легионер футболчилар ва улар билан боғлиқ тўловлар ҳақида ҳам сўз борди. Лига клублардан легионер футболчилар учун 3 млрд 30 миллион сўм миқдордаги маблағни қабул қилиб олган. Бундан ташқари ЎФА томонидан фаолият юритувчи тартиб-интизом қўмитаси ўтган йил давомида футболчилар, клублар ҳамда расмийлардан 620 миллион сўм миқдоридаги жарималарни ундирган. Лекин ушбу сумманинг 60 фоизи ҳали ЎзПФЛга тушириб берилмади. Клублар янги мавсум учун лицензияларни қабул қилиб олишлари учун юқоридаги қарздорликларни ёпишлари талаб этилади.

Ҳомийлар томонидан жалб қилинган маблағлар қуйидагича кўринишда: 9 млрд 467 млн 135 минг сўм. Бу сумма «Coca Cola», «Apex» ҳамда «Turon Eco Sement» каби компаниялар билан ҳамкорлик натижасида юзага келган. Диёр Имомхўжаев ақлли трансфер сиёсати ва узоқни кўзлаган ҳолда юзага келган ҳалол рақобат клубларнинг молиявий томондан барқарорлашувини таъминлашини алоҳида таъкидлади. «Iticket» билан ҳамкорлик натижасида кубок финали учун чиқарилган чипта сотувидан 304 млн сўм соф фойда олинган. Лиганинг ички ҳар бир ўйинида клуб раҳбарияти тизимли ишлаган ҳолда кўрилаётган фойдаларни шаффоф маълум қилиб борса, қолган деталларда ҳам холислик ва ҳалоллик бўлиши таъкидланди.

2022 йилда келиб тушган маблағлар қуйидагича кўринишда: 18 млрд 712 млн 135 минг. Бу сумма ўз ичига бадаллар, ҳомийлар, легионерлар ҳамда жарималарни ўз ичига олади. Бунда ЎзПФЛнинг ўзи топган маблағ миқдори 50,6%ни ташкил этса, жамоалардан тушган фоиз 49,4 фоиз кўринишини олган.

Шунингдек, қуйидаги харажатлар ҳам эътиборга молик:

Ярим йиллик онлайн трансляциялардан 33,5 минг евро;

Ҳакамларнинг мусобақаларда иштирок этиши учун 1 йилда 8 млрд.дан ошиқроқ сумма;

ВАР лицензияси учун 59 минг евро;

Адидас тўплари учун ўтган йилда 1 млрд.дан ошиқ сумма;

Умумий трансляциялар учун - 550 млн;

UZFHM учун - 5 млрд 135 млн 425 минг;

«Бунёдкор» стадионига 1 йиллик ижара учун 220 млн;

Футзал - 414 млн 879 минг;

ЎФА болалар футболи ва ВАР лицензияси учун - 1 млрд 122 млн 168 минг;

Суғурталаш - 550 млн;

Ҳомийлар талаблари билан ишлаш - 883 млн 428 минг;

Аудитор текшируви - 23 млн;

Ижара - 220 млн;

Мусобақалар ўтказиш харажатлари - 2 млрд 276 млн 546 минг;

Лига харажатлари ва солиқлар - 5 млрд 359 млн 156 минг;

2022-23 йилги совринлар ва тақдирлаш - 944 млн 200 минг сўм.

Зиммасида умумий миқдорда 647 млн 700 минг сўм миқдорида қарзи бўлган ва ҳозирга келиб фаолиятини якунлаган клублар номи келтирилди: Зирабулоқ, Жомбой, Жиззах Барс, Истиқлол, Оқ тепа, Рубин, Фидокор, Яшнобод.

Шунингдек, тадбир якунида лига раҳбари журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.

 

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:27, 25.02.2023.
Ўқилди: 1858 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.