Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

«Машъал» жамоаси футболчиларига ўйин қоидалари бўйича семинар ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази инструктори Александр Попов томонидан «Машъал» жамоаси футболчиларига ўйин қоидаларидаги айрим ўзгаришлар юзасидан семинар ўтказилди.

Унда замонавий футбол қоидаларида юз бераётган ўзгаришлар алоҳида тушунтириб ўтилди. Қолаверса, монитор орқали халқаро футбол майдонидаги учрашувларда ўйин қоидаси бузилишлари турли хил эпизодларда ҳавола қилиниб, футболчилар билан муҳокамалар қилинди.

Шунингдек баҳс сўнгида ғалаба қозонаётган жамоанинг вақт чўзиш мақсадидаги айёрликлари бўйича ҳам тўхталиниб, футболчиларга тегишли кўрсатмалар берилди. Бу каби ҳолатлар клубларимиз савиясига ярашмаслиги ҳамда мухлисларда кескин эътирозлар юзага келиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтилди.

Семинар давомида жамоа аъзолари ўйин қоидаларидаги турли хил ракурслар орқали намойиш этилган баҳсли вазиятларда фаол қатнашиб, ўзаро фикр алмашишди.

Киритилди: 18:21, 25.02.2023.
Ўқилди: 921 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.