Кириш Регистрация
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

"Реал" ҳужумчисининг отаси: "У "Атлетико"га гол урганида йиғлай бошладим"

Баҳо:
+ | -

"Реал" ҳужумчиси Альваро Родригеснинг отаси ўғлининг дебют голидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

18 ёшли уругвайлик футболчи “Атлетико”га қарши Мадрид дербисида (1:1) “қаймоқранглилар”га 85-дақиқада захирадан майдонга тушганидан сўнг гол уриб, дуранг қайд этишга ёрдам берди.

“Альваро гол урганида мен йиғлай бошладим. Ҳозир унинг орзуси амалга ошмоқда - у доимо шунга интилган. Болалигида у ҳар сафар "Реал" "Барселона"га ютқазганида йиғлаганини эслайман", - деди ҳужумчининг отаси Tiempo de Juego нашрига берган интервьюсида.

Альваро Родригес "қаймоқранглилар" таркибида атиги учта ўйин ўтказиб, гол ва голли узатмани амалга оширди. Карло Анчелоттининг фикрича, кейинги мавсумда футболчи асосий жамоага ўтади.

Киритилди: 08:47, 26.02.2023.
Ўқилди: 4404 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.