"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоанинг жорий мавсумдаги ўйини ҳақида гапирди. Охирги ўйинда мерсисайдликлар 0:0 ҳисобида "Кристал Пэлас" билан дуранг ўйнади.
“Биз олдинга интиламиз. "Ливерпуль"нинг бу мавсуми тарих китобларига кирмайди, уни кўп марта қайта кўришмайди, кинога ҳам олинмайди. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам биз буларнинг барчасини енгиб ўтишимиз керак", - дея немис мутахассисининг сўзларини келтиради мерсисайдликлар клуби матбуот хизмати.
Ўтказилган 23 ўйиндан сўнг “Ливерпуль” 36 очко тўплади ва АПЛ турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди.