Болгариянинг София шаҳри мезбонлигида ўтаётган Странжа—2023 мусобақасида 26 февраль, якшанба куни финал баҳслари ўтказилади.
Кундузги дастурда аёл боксчилар ўз жангларини ўтказади. Ўзбекистонликлар орасида фақат Саидахон Раҳмонова финалга қадар етиб борган. Унинг иштирокидаги жанг 16:00 да бошланади.
Ўзбекистон вақти билан 20:00 да старт оладиган кечки дастурда эса 11 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади. Қайд этиш керак, иккита жангда Ўзбекистон вакиллари ўзаро тўқнаш келади.
-48 кг: Саидахон Раҳмонова – Севда Асенова (Болгария) - 16:00
Кечки дастур, 20:00дан сўнг:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев – Говинд Кумар (Ҳиндистон)
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Никанор Куирога Рамон (Аргентина)
-54 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Ясен Радев (Болгария)
-60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов – Радослав Росенов (Болгария)
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев – Мужибилло Турсунов
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев – Бекзод Ҳамидов
-71 кг: Саиджамшид Жаъфаров – Ердемир Тугрухан (Туркия)
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев – Винченсо Лиззи (Италия)
+92 кг: Баҳодир Жалолов – Давит Чалоян (Арманистон)