Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Ана, холос! Ақлсиз итга ҳукм

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» клуби мухлисларидан бири Англия Лига кубоги финали чиптасини ғажиб ташлаган Руди лақабли итига жиддий ҳукм ўқиди.

Соҳибини финал чиптасидан маҳрум қилган ит сотилади! Нархи ҳам тайин - атиги 5 фунт стерлинг. Ажабо, бу ҳазилми ёки...?

Англия Лига кубоги финали чиптасидан айрилган «Ньюкасл» мухлисининг исм-шарифи - Алан Керлинг. У 18 февраль куни ўтказилган «Ньюкасл» - «Ливерпуль» ўйинидан сўнг уйига тушкун кайфиятда қайтди. Бинобарин, «қарғалар» 0:2 ҳисобида ютқазишди, камига Эдди Хау жамоасининг АПЛда 17та ўйинга чўзилган мағлубиятсиз одими узилди. Қарангки, аламзада фанат уйга киргани ҳамоно Англия лига кубоги финалига сотиб олган чиптасини бурдалаб ташланган ҳолатда кўрди. Энди унинг қандай жазавага тушганини ўзингиз тасаввур қилиб олаверинг...

Хуллас, Керлинг ўз итига уруш очди ва «Фейс­бук» тармоғида уни сотувга қўйганини эълон қилди. «Бу - менинг итим Руди. Кичик юлдузчага айланган ярамас кучукча уйимизга почта орқали юборилган хатларни тажоввузкор ҳужум сифатида кўриб, уларни ўз ўрнида йўқотишга тушади. Мана, Руди бу сафар мен йўқлигимда «Уэмбли»га кириш ҳуқуқини берувчи чиптани чайнаш ташлабди. Эҳтимол, у бу билан мени кулдирмоқчи бўлгандир. Лекин ҳукм қатъий - ит 5 фунт стерлингга сотилади», - деб ёзган Алан Керлинг Руди суратини ҳам ҳавола қилди. Эҳтимол, бу ҳазилдир, буни Аланнинг ўзи билади. Маълумот учун, «Ньюкасл» 26 февраль кунига белгиланган Англия лига кубоги финалида «МЮ»га қарши ўйнайди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:00, 26.02.2023.
Ўқилди: 2049 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3985]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3909]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3388]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3332]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3103]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2340]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2138]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2117]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1972]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1924]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик