Кириш Регистрация
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон 2-2 Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца 1-2 Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-1 Сельта
22/09 19:30 Сурхон 0-1 Бунёдкор
22/09 20:00 Франция 1-4 Эрон
22/09 20:00 Венесуэла 7-3 Гватемала
22/09 20:30 Манчестер Сити 2-2 Арсенал
22/09 21:00 Рома 3-0 Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал 1-5 Барселона
22/09 23:45 Интер 1-2 Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес

Грэм Поттер "Челси"га келганидан буён АПЛ жадвали қандай ўзгарди?

Баҳо:
+1 | -

Грэм Поттер "Челси"га келганига беш ой бўлди холос. Аммо у катта босимлар остида қолди. Бунинг асосий сабабини инглиз мутахассисининг "Челси"даги даврида содир бўлган ўзгаришлар ҳам айтиб турибди. Шундай аспкетлардан бири турнир жадвалидир. Поттер даври, аввалига яхши бошланган эди. Аммо Жаҳон чемпионатидан олдин "Ньюкасл"дан мағлубият қабул қилиб олинади (1-0). Шундан кейин кетма-кет беш учрашувда қаторасига мағлубиятлар қайд этилди. Хусусан, "Челси" АПЛнинг сўнгги тўққизта баҳсидан фақат иккитасида ғалаба қозонди холос. Ваҳоланки, "аристократлар" мавсум олдидан камида кучли тўртталикка кириши керак эди.

"Челси" ҳамшаҳар жамоалари бўлган "Брентфорд" ва "Фулхэм"дан қақшатқич мағлубиятлар қабул қилиб олди. Энг ачинарлиси эса Поттернинг собиқ жамоаси бўлмиш "Брайтон" билан юз берди. Томас Тухель жамоадан кетишидан илгари "Челси" турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турганди. Жамоани ўшанда кучли тўртталикдан фақатгина тўплаб нисбати ажратган. Дастлабки, олтита турда эса 50 фоиз ўйинни ғалаба билан якунланган (ўртача 1.6 фоиз). Бу кўрсаткичлар Поттер тайинланганидан кейин анча салбий томонга ўзгарди. Хусусан, ҳар бир ўйинда ўртача 1.2 очко тўплана бошлади. Ғалаба кўрсаткичи эса 29 фоизга тушиб кетди. "Челси"нинг ўзи кучли тўртталикдан 10 очко фарқ билан 10 ўринни эгаллаб турибди.

Поттер "Саутгемптон"га қарши учралган уй учрашувидаги мағлубиятдан кейин шундай деганди: "Уйда учралган мағлубиятдан кейин ҳар қандай танқидни тушунса бўлади. Оғир даврларни бошдан кечиряпмиз. Натижалар салбийлашиб кетди. Ёш футболчиларни АПЛга мослаштириш қийин кечмоқда. Билдирилаётган фикрларни нотўғри дея олмайман. Мен ўз вазифамни яхши англайман ва иложи борича вазиятни яхшилашга уриняпман. Қулай имкониятлардан фойдалана олмаслик, бизга қимматга тушди".

Қуйида Поттер "Челси"га келганидан бери АПЛ жадвалида қандай ўзгариш бўлгани тақдим этилади. 20 та жамоанинг ҳаммаси 18 тадан ўйин ўтказган. Кўпроқ ёки камроқ баҳсда қатнашганлар алоҳида белгиланади.

1. "Арсенал" – 42 очко (+22)
2. "Манчестер Сити" – 41 очко (+25) 19 та ўйин билан
3. "МЮ" – 37 очко (+13)
4. "Ньюкасл" – 34 очко (+19) 17 та ўйин билан
5. "Фулхэм" – 31 очко (+5) 19 та ўйин билан
6. "Тоттенхэм" – 31 очко (+4)
7. "Ливерпуль" – 27 очко (+1) 17 та ўйин билан
8. "Астон Вилла" – 27 очко (-3)
9. "Брентфорд" – 26 очко (+1) 17 та ўйин билан
10. "Лестер Сити" – 23 очко (+2)
11. "Брайтон" – 22 очко (+4) 16 та ўйин билан
12. "Челси" – 21 очко (-1)
13. "Кристал Пэлас" – 21 очко (-8)
14. "Ноттингем Форест) – 21 очко (-14)
15. "Вест Хэм" – 19 очко (-1)
16. "Вулверхэмптон" – 18 очко (-14)
17. "Эвертон" – 17 очко (-13)
18. "Лидс" – 14 очко (-10)
19. "Борнмут" – 14 очко (-13)
20. "Саутгемптон" – 11 очко (-19)

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 12:44, 27.02.2023.
Ўқилди: 2302 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.