"Монако" ярим ҳимоячиси Александр Головин жамоаси билан шартномасини 3 йилга узайтирди. Бу ҳақда Россиянинг “Чемпионат” нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Головин 2018 йилги ЖЧдаги муваффақиятли ўйинларидан сўнг Москванинг ЦСКА клубидан "Монако"га кўчиб ўтганди. Жорий мавсумда 26 ёшли ярим ҳимоячи Франция чемпионатида 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Шунингдек, манба Головиннинг "Монако" билан янги келишувида товон пули миқдорини белгилаб қўйганини ҳам хабар қилди. Аввалроқ матбуот футболчини Бундеслигада иккинчи ўринда бораётган "Боруссия" (Д)га ўтиши билан боғлаган эди.