Кириш Регистрация

Канте ва "Челси" муваффақиятли музокаралар олиб боришди

Баҳо:
+ | -

Франциялик ярим ҳимоячи НГоло Канте Лондоннинг "Челси" клуби раҳбарияти билан ҳамкорликни узайтириш борасида муваффақиятли музокаралар олиб борди. Footmercato журналистларига маълум бўлишича, томонлар тез орада 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Шартнома бир мавсумга узайтирилиши мумкин бўлган бандни ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, Кантенинг "аристократлар" билан амалдаги шартномаси 2022/2023 йилги мавсум охирида якунига етади. Аввалроқ, матбуотда ярим ҳимоячининг Каталониянинг "Барселона" клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

31 ёшли франциялик футболчи Англия Премьер-лигасида жорий мавсумда бор-йўғи 2 та ўйинда майдонга тушди. У жароҳати туфайли узоқ вақт касалхонада ётди.

Киритилди: 16:36, 28.02.2023.
Ўқилди: 1045 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.