Кириш Регистрация

Хоккей. «Ҳумо»нинг ярим финалдаги рақиби аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби плей-оффнинг дастлабки босқичидан муваффақиятли ўтиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Жамоамиз ярим финалда Қозоғистоннинг «Бейбарис» клуби билан тўқнаш келадиган бўлди. Ушбу жамоа мунтазам чемпионатда 3-ўринни эгаллаган бўлса, чорак финалда "Актобе"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

"Ҳумо" ва "Бейбарис" жамоалари мунтазам чемпионат доирасида ўзаро 4 марта тўқнаш келишган. Қозоғистонда ўтказилган 2та ўйин голларга бой бўлган ва томонлар бир мартадан ғалаба қозонганди — 7:4 ва 2:5.

Тошкентдаги 2та учрашув тақдири эса "булитлар" ёрдамида ҳал этилган. Улардан бирида "Бейбарис", иккинчиси "Ҳумо" ғалаба қозонган. Бу жиҳатдан, жамоалар тенг кучли дейиш мумкин.

Ярим финал баҳслари ҳам жамоалардан бири 4 та ғалабани қўлга киритгунга қадар давом этади. Дастлабки ўйинлар 11 ва 12 март кунлари Тошкенда бўлиб ўтади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:37, 28.02.2023.
Ўқилди: 2004 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6926]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3351]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3084]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2944]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2117]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1945]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1920]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1870]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1749]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1687]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик