"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ФИФА The Best маросимида Аргентина терма жамоаси вакилларининг ғалабасига муносабат билдирди.
Энг яхши футболчи сифатида Лионель Месси, энг яхши дарвозабон сифатида Эмилиано Мартинес, мураббийлар орасида эса Лионель Скалони биринчи ўринни эгаллади.
"Биз учун бу унчалик муҳим эмас. Аргентина жаҳон чемпионатида ҳақли равишда ғалаба қозонди. Шундай экан, Месси, Мартинес ва Скалони мукофот олишлари нормаль ҳолат.
Месси, Мбаппе ва Бензема кучли учликка кириши нормаль ҳолат. Манфаатлар тўқнаш келгани учун кучли учликни танлай олмайман", - деди Анчелотти Marca билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Месси ЖЧ-2022нинг энг яхши футболчиси деб топилганди. Ҳужумчи еттита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.