Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Ўзбекистон бокс федерацияси Тошкентда ўтадиган ЖЧ ҳақида тарқалаётган хабарлар юзасидан муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон бокс федерацияси жорий йил пойтахтимизда бўлиб ўтадиган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати хусусида баъзи интернет манбааларида тарқалаётган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Бугунги кунда дунёда ҳукм сураётган сиёсий вазият сабаб айрим интернет манбаалари ва ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 30 апрель - 14 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионати ҳақида нохолис хабарлар тарқалмоқда. Ўзбекистон бокс федерацияси шу ўринда вазиятга ойдинлик киритиб ўтади.

Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилади. Ўзбекистон томони мусобақада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган мамлакатларнинг қатнашиш ёки қатнашмаслигини белгилаш ваколатига эга эмас. Ўзбекистон мусобақани ўтказувчи давлат ҳисобланади ва ташкилий масалалар билан шуғулланади.

Чемпионат қатнашчилари, терма жамоалар, спортчи ва мураббийлар, ҳакамларни рўйхатдан ўтказиш IBA томонидан амалга оширилади. Мамлакатимиз мусобақани қабул қилиш ҳуқуқини қўлга киритган вақтда терма жамоалар ёки спортчиларнинг халқаро турнирлардаги иштироки бўйича бугунги чекловлар йўқ эди.

Ўзбекистон халқаро спорт нормаларига риоя қилувчи давлат бўлиб, спорт сиёсатдан ҳоли тамойилини қўллаб-қувватлайди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 19:20, 02.03.2023.
Ўқилди: 3249 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик