Кириш Регистрация
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Премьер-лига юлдузи тотализаторлар сабаб катта муаммога дуч келди (мутолаа учун)

Баҳо:
+ | -

"Брентфорд" ҳужумчиси Иван Тони катта муаммога дуч келди.

"Брентфорд" ҳужумчиси Иван Тони узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин. Англия терма жамоаси ҳужумчиси ўзи иштирок этган футбол ўйинларига пул тикканини тан олди. 2017 йилнинг февралидан 2021 йилнинг январигача футболчи 262 та қоидабузарлик содир этган. Ҳозир у "Брентфорд"нинг асосий юлдузи ва Англия терма жамоаси таркибида Евро-2024 саралаш босқичи ўйинларида иштирок этиш учун чақирилиши мумкин, агар воқеалар бошқача тус олиб кетмаса. Биз спортчига нима таҳдид солаётганини кўриб чиқамиз.

Иван Тонини қанча вақтга дисквалификация кутмоқда?

Тонига нисбатан тергов деярли 10 ой олдин бошланган. 2022 йил ноябрь ойида ҳужумчига 232 та гаров ўйинларини бузишда айбланган, бир ойдан кейин яна 30 та айблов қўйилган. ФА бу ҳуқуқбузарликларни ҳар бир ҳолат бўйича баҳолайди, шунинг учун ўйинчилар томонидан пул тикиш қоидаларини бузишнинг олдинги мисоллари Иван олиши мумкин бўлган жазонинг оғирлигига бевосита таъсир қилиши кутилмайди.

Sky News хабарига кўра, агар ўз жамоасига пул тиккани аниқланса, инглиз футболчиси камида олти ойга дисквалификация қилиниши мумкин. Жиноят содир этилган даврда ҳужумчи "Скунторп", "Уиган", "Питерборо" ва "Брентфорд"да ўйнаган. Ҳозир Тони, унинг адвокати ва вакиллари "Брентфорд" ва Англия футбол ассоциациясининг қонуний вакиллари билан ҳар бир алоҳида қоидабузарликни муҳокама қилишмоқда. Daily Mail хабарига кўра, ҳужумчи бир нечта айбловларга қарши чиқмоқчи.

The Sun хабарига кўра, бу иш бўйича расмий ФА интизом комиссияси бир неча ҳафта ичида ўтказилиб, Тонига жорий мавсум тугагунга қадар жазони ўташни бошлашга рухсат беради.

Иван Тони ўзи қандай ўйнайди?

"Брентфорд" ҳужумчиси ҳозирда Премьер-лигада энг яхши учинчи тўпурар бўлиб турибди. У Маркус Рэшфорд билан учинчи ўринни бўлишиб турибди (ҳар бири 14 тадан гол). Шу билан бирга, Иван "Манчестер Юнайтед" форвардидан учта ўйин кам ўтказди ва қўшимча равишда учта голли узатмани амалга оширди. Англия терма жамоасидаги ўйинларига келсак, 2022 йилнинг сентябрида Тони терма жамоага илк бор чақирув олди. У Миллатлар лигасида Германияга қарши ўйинда захирада қолди ва Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022га бормади. Кўрсаткичдан келиб чиққан ҳолда, ҳужумчи Евро-2024 саралаш босқичи учун Англия терма жамоасида бўлиши керак эди, бироқ мавжуд вазият туфайли футболчи барча саралаш ўйинларини ўтказиб юбориш хавфи бор.

Бундай жиноятлар учун кимлар олдинроқ дисквалификация қилинган?

2020 йилда Киран Триппьер 10 ҳафтага футболдан четлаштирилди ва 70 минг фунт жаримага тортилди. Бир йил олдин ҳимоячи дўстига "Тоттенхэм"дан "Атлетико"га ўтиш олдидан пул тикишини айтган эди.

2016 йилда “Бёрнли” футболчиси Жои Бартон бир ярим йилга футболдан четлатилган, натижада бу унинг фаолиятига сўнгги нуқта бўлган. 10 йил ичида у 1260 гаров тикканликда гумонланган. Қарорга қарши чиқиш ўрнига у футбол ўйнашни тугатди.

“Ливерпуль”нинг собиқ ҳужумчиси Дэниел Старриж ҳам худди шундай айбловлар билан ушланган. 2018 йилда у трансферига оид маълумотларнинг сизиб чиқишида айбдор деб топилгач, тўрт ойга четлатилди. Ҳужумчи 150 минг фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилди ва "Трабзонспор" билан шартномасини бекор қилди.

Манба: Championat.com
Киритилди: 23:30, 02.03.2023.
Ўқилди: 2124 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.