Кириш Регистрация
31/05 19:00 Сурхон 1-0 Сўғдиёна
31/05 19:30 ОКМК 1-0 Металлург
02/06 00:00 Боруссия Д - Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Симеоне Регилондан норози

Баҳо:
+ | -

Ўтган ёз охирида ҳимоячи Серхио Регилон «Тоттенхэм»ни «Атлетико»га алмаштирганди - Мадрид клуби 26 ёшли футболчини ижарага олди.

Marca хабарига кўра, «матрасчилар» бош мураббийи Диего Симеоне Регилондан норози. «Атлетико»да испанияликнинг узоқ муддатли келажаги кўринмаяпти.

Серхио Регилон соғлиги билан боғлиқ муаммолар ва ёмон спорт формаси туфайли жорий мавсумда «Атлетико» таркибида атиги бешта ўйинда майдонга тушди. Уларда ҳимоячи жами 98 дақиқани майдонда ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, нуфузли transfermarkt портали экспертлари Серхио Регилонни 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 21:26, 03.03.2023.
Ўқилди: 1392 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.