Бильбаонинг «Атлетик» клуби ҳимоячиси Иньиго Мартинесга анчадан бери «Барселона» қизиқиш билдираётган эди.
Яқинда «Атлетико» ҳам бу курашда пайдо бўлди. Испаниянинг AS нашри хабарига кўра, Мадрид клуби 31 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилишга тайёр.
Бундан ташқари, Иньиго Мартинес «Интер»нинг ҳам қизиқишида турибди. Милан клуби шунчаки ҳимоя марказига яхши ўйинчи қидирмоқда, чунки ёзда «нерадзуррилар» Милан Шкриньяр билан хайрлашади - словакиялик «ПСЖ»га ўтади.