Кириш Регистрация
13/04 00:00 Леганес 0-1 Барселона
13/04 15:30 Аталанта 2-0 Болонья
13/04 16:45 Хоразм 0-1 ОКМК
13/04 17:00 Осасуна 2-1 Жирона
13/04 18:00 Фиорентина 0-0 Парма
13/04 18:00 Верона 0-0 Женоа
13/04 18:00 Пахтакор 2-3 Андижон
13/04 18:00 Вулверхэмптон 4-2 Тоттенхэм
13/04 18:00 Челси 2-2 Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль 2-1 Вест Хэм
13/04 19:00 Саудия Арабистони 2-2 Япония
13/04 19:15 Алавес 0-1 Реал Мадрид
13/04 20:15 Насаф 1-0 Сурхон
13/04 20:30 Ньюкасл 4-1 Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо 1-0 Торино
13/04 21:30 Бетис 1-2 Вильярреал
13/04 22:15 Ўзбекистон 3-1 БАА
13/04 23:45 Лацио - Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао - Райо Вальекано
14/04 19:00 Индонезия - КХДР
14/04 22:15 Тожикистон - Жанубий Корея
14/04 23:45 Наполи - Эмполи
15/04 00:00 Борнмут - Фулхэм
15/04 00:00 Атлетико - Вальядолид
15/04 23:59 Боруссия Д - Барселона
15/04 23:59 Астон Вилла - ПСЖ

«Бунёдкор»нинг янги футболчиларига либослар топширилди

Баҳо:
+ | -

Бугун жамоа қароргоҳида «Бунёдкор» футбол клуби директори Шерзод Ҳақбердиев янги мавсум олдидан асосий таркиб аъзолари билан учрашди. Учрашувда янги мавсумга тайёргарлик, амалга оширилган ишлар, ташкилий масалалар ҳақида сўз борди. Тадбир якунида жамоага қўшилган футболчиларга янги мавсум учун либослар топширилди.

Шерзод Муродович тадбир аввалида жамоа аъзоларига «Бунёдкор» футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаевнинг сўзларини етказар экан, раҳбаримиз доимо жамоа билан ҳамнафаслигини таъкидлади. Ўз навбатида футболчилар номидан сўзга чиққан сардоримиз Давронжон Эргашев клуб президентининг ишончи ва далдасини ўйинчилар доимо хис қилишини, яратиб берилаётган шароитларга жавоб тариқасида фақат ғалаба қозониш лозимлигини маълум қилди. «Албатта мавсумни кўтаринки руҳда ўтказиб, бизга ишонган раҳбарият ва мухлисларимизга муносиб совға тақдим қиламиз», дея ўз фикрларини билдирди жамоамиз сардори.

Жамоа устози Мурод Отажонов ҳам янги мавсумга тайёргарлик ҳақида сўз юритар экан, барчаси режа асосида олиб борилгани, таркиб ва ўйин етарлича шакллантирилганини айтиб ўтди. Мурод Нодирович жамоа янги мавсумга тайёр эканлигини таъкидлаб, мураббийлар штаби ва футболчилар раҳбариятнинг билдирган ишончини оқлаш учун астойдил меҳнат қилишларини маълум қилди.

Таъкидлаганимиздек, тадбир якунида янги мавсум аввалида жамоамиз сафига келиб қўшилган футболчилар – Дониёр Абдуманнопов, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Амал Увраимов, Аҳмаджон Анваров, легионерлар Игорь Иванович, Алексей Носко, Виктор Сотникауга янги мавсум либослари топширилди. Демак, янги «қалдирғочлар» 2023 йилги мавсумда қуйидаги рақамларда тўп суради:

Дониёр Абдуманнопов – 33
Шоҳруҳ Абдураҳмонов – 8
Амал Увраимов – 21
Аҳмаджон Анваров – 14
Игорь Иванович – 11
Алексей Носко – 2
Виктор Сотникау – 17

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:49, 03.03.2023.
Ўқилди: 1386 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz