Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Испания кубоги. Ярим финалдан ўрин олган «эл-класико»даги рақамлар ва фактлар

Баҳо:
+ | -

Испания Кубоги ярим финалининг биринчи ўйинида “Барселона” “Реал” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Барселона” “Реал” майдонидаги Испания Кубоги доирасидаги баҳсларда мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Мадридликлар сўнгги бор ўз майдонида “кўк-анорранглилар”ни 1970 йилги мусобақанинг чорак финалида мағлуб этганди. Шундан буён 3 та ўйинда каталонияликларнинг қўли баланд келган бўлса, яна 3 ўйинда дуранг натижа қайд этилган.  

Шунингдек, “Реал” жорий мавсум илк бор “Сантяго Бернабеу”да мағлубиятни қабул қилиб олди. Бунга қадар Карло Анчелотти шогирдлари 11 та ўйинда зафар қучган ва 3 та дуранг қайд этганди.

“Қаймоқранглилар” “Барселона” дарвозаси томон 13 та зарба берган ва уларнинг ҳеч бири аниқ бўлмаган. Хави шогирдларида эса 4 та зарба ва уларнинг 2 таси дарвоза томон борган.

“Реал”нинг тўпга эгалик қилиш кўрсаткичи 64,7% бўлган бўлса, “Барселона”ники 35,3%. Мадридликлар учун бу 2013/14 йилги мавсумдан кейинги энг юқори кўрсаткич.

“Барселона” сўнгги 4 та “Эл-класико”нинг 3 тасида ғалаба қозонди. Бунга қадар Каталония жамоаси Испания Суперкубогида 3:1 ҳисобида зафар қучганди ва ўтган мавсум Ла Лига доирасида мадридликлар устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. “Реал” эса бу орада октябрь ойидаги Испания чемпионатидан ўрин олган баҳсда 3:1 ҳисобида рақибидан устун келган.

Каталонияликлар Роберт Левандовски иштирок этмаган 6 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган. Польшалик ҳужумчи жароҳати сабаб Испания Кубоги ярим финалининг дастлабки ўйинини ўтказиб юборди.

Хави ва Карло Анчелотти қарама-қаршилигида испаниялик мутахассис устун келмоқда. Мураббийлар ўзаро 5 марта тўқнаш келди ва шундан 3 тасида Хави жамоаси (4:0, 3:1 ва 1:0) ғолиб бўлган. Иккита ўйинда (2:3, 1:3) Карло Анчелоттининг қўли баланд келган.

Хави “Сантяго Бернабеу” стадионида футболчи ҳамда мураббий сифатида 10-ғалабасини қўлга киритди. Испаниялик мутахассис 1998 йилдан 2015 йилга қадар “Барселона” футболчиси сифатида фаолият олиб борган ва 2021 йилдан буён “кўк-анорранглилар”нинг устози сифатида ишлаб келмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:00, 03.03.2023.
Ўқилди: 4227 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик