"ПСЖ" ҳимоячиси Серхио Рамос Саудия Арабистони клублари таклифларини қабул қилишга шошилмаяпти.
L'Equipe хабарига кўра, тажрибали футболчи Париж жамоасида ўйнашда давом этишига умид қилмоқда. Рамос клубдаги фаолиятини энг юқори савияда давом эттиришни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, испанияликнинг парижликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади, бироқ томонлар ҳамкорликни узайтиришга яқин турибди.
Жорий мавсумда марказий ҳимоячи парижликлар сафида 33 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.