"Реал"нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда "Фиорентина"да тўп сураётган Лука Йович ўзининг футбол кумирлари номини айтди.
“Менинг асосий кумирим - Златан Ибраҳимович. Ибра футболда катта из қолдирди ва ҳанузгача “Милан”нинг муҳим қисми ҳисобланади. Яна бир кумирим бу Радамел Фалькао”, - дея сербиялик ҳужумчининг сўзларини келтиради La Republicca.
25 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Италияда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга эришди. Луканинг Флоренция клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.