Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

АПЛ. «Арсенал» 2 та тўп фарқи билан ортда бораётиб, 90+8-дақиқада ғалабани илиб кетди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 26-тури доирасида «Арсенал» ўз майдонида «Борнмут»ни қабул қилиб, ўта қийин ғалабани қўлга киритди.

Меҳмонларнинг тўпни марказдан ўйинга киритгач, 15-сониядаёқ (!) ҳисобни очишди: Соланкенинг узатмасидан кейин Биллинг 6 метрдан дарвозани ишғол қилди. Орадан 3 дақиқа ўтиб "канонирлар" ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди, аммо "Борнмут" посбони яхши ҳаракат қилди.

57-дақиқада эса "Борнмут" ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Бурчакдан етказилган узатмани Сенеси бош билан дарвозани забт этди.

Шундан сўнг "Арсенал" ростмана уйғонди. Орадан кўп ўтмасдан 62 ва 70-дақиқаларда лондонликлар Парти ва Уайт томонидан урилган голлар эвазига ҳисобни тенглаштириб қўйишди.

Артета шогирдлари иккинчи бўлимга қўшиб берилган 8-дақиқада ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлишди. Мезбонлар бурчакдан етказган тўпни "Борнмут" ҳимоячилари қайтаришганди, аммо Нелсон тўпни кучли зарба билан "тўққизлик"га жойлаб қўйди — 3:2!

"Арсенал" ушбу ғалаба туфайли "Манчестер Сити" билан орадага 5 очколик фарқни сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Англия чемпионати, 26-тур
«Арсенал» – «Борнмут» - 3:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – 1 Биллинг, 0:2 – 57 Сенеси, 1:2 – 62 Парти, 2:2 – 70 Уайт, 3:2 – 90+8 Нелсон.
Арсенал – Рэмсдейл, Томиясу (Уайт, 46), Габриэл, Салиба, Зинченко, Парти, Эдегор, Фабиу Виейра (Джака, 84), Сака, Троссард (Смит-Роу, 22; Нелсон, 69), Мартинелли.
Борнмут – Нето, Смит, Стивенс, Сенеси, Мифем, Земура (Фредерикс, 64), Ротуэлл (Кук, 70), Биллинг, Уаттара (Кристи, 82), Соланке, Семеньо (Энтони, 64).
Огоҳлантиришлар: Нето (64), Мифем (86).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:07, 04.03.2023.
Ўқилди: 4145 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4231]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2605]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2559]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2430]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2407]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2382]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2275]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2201]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2082]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1980]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик