Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Паралимпиада-2012. Асад Ғуломов: «Миран Сахатов иқтидорли спортчи эканини исботлади»

Баҳо:
+ | -

Лондон шаҳрида (Буюк Британия) ўтказилаётган XIV ёзги Паралимпия ўйинларида бугун мусобақаларнинг саккизинчи кунида спортнинг 14 тури бўйича 47 та комплект медаллар ўйналади.

Бугунги дастурдан ўрин эгаллаган мусобақалар орасидан кўриш қобилиятини йўқотган спортчилар ўртасида уч хатлаб сакраш мусобақалари ҳам ўрин эгаллаган бўлиб, унда ҳамюртимиз Миран Сахатов ҳам иштирок этди.

Очиғи, умуман кўрмайдиган спортчини қарийб 25 метрлик масофадан, боз устига махсус чизилган торгина йўлакчадан чиқиб кетмаган холда югуриб келиб, уч хатлаб сакраётганлигини кузата туриб, инсон имкониятлари чексиз эканлигига яна бир бора амин бўласиз. Улар кўрсатаётган натижалар ҳам соғлом спортчилар қайд этаётган кўрсаткичларга деярли яқинлашиб қолганлиги, Паралимпия ўйинларидаги рақобат мухити нечоғлик юқори бўлаётганлигидан далолат беради.

Бевосита мусобақалар хусусида тўхталадиган бўлсак, дастлаб саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтган ҳамюртимиз Миран Сахатов, финал босқичида ҳам ўзига билдирилган ишончни оқлаш билан бирга, шахсий рекордини янгилашга муваффақ бўлди. Ҳал қилувчи босқичда 11,07 метр узунликка сакраган Миран, дунёнинг етакчи спортчилари орасида саккизинчи натижани қўлга киритди. Бу кўрсаткич биринчи бор Паралимпия ўйинларида иштирок этаётган спортчи учун юқори натижа ҳисобланади.

"Миран авваллари енгил атлетиканинг узунликка сакраш ҳамда эстафета мусобақаларида иштирок этар эди, — дейди енгли атлетика бўйича терма жамоамиз мураббийи Асад Ғуломов. — 2010 йили Гуанчжоуда бўлиб ўтган ПараОсиё ўйинларида эстафетада бронза медалига сазовор бўлган. Кейинчалик, терма жамоа мураббийлари билан маслаҳатлашган ҳолда, уни уч хатлаб сакраш мусобақаларида синаб кўришга қарор қилдик. Жорий йилнинг май ойида Францияда бўлиб ўтган лицензион мусобақада у биринчи бор уч хатлаб сакраш баҳсларида иштирок этиб, энг юқори 10,61 м. натижани қайд этди ва А нормативини бажариб, Паралимпия ўйинларига йўлланма олди. Бу унинг уч хатлаб сакраш мусобақаларидаги иккинчи иштироки ҳисобланади. Албатта, мусобақадан-мусобақага шахсий кўрсаткичини юқорилаб бориши, Миранни иқтидорли спортчи эканлигидан далолат беради".

Уч хатлаб сакраш мусобақасида Денис Гулин (Россия) 12,91 м. натижа билан олтин медални қўлга киритган бўлса, хитойлик Ли Дуан 12,75 м. масофага сакраб, кумуш медалга эга бўлди. Бронза эса Руслан Катишев (Украина)га насиб этди.

Шавкат Жалилов
Лондон шаҳридан махсус тайёрланди

 

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 18:16, 06.09.2012.
Ўқилди: 6608 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.