Кириш Регистрация

"Барселона" Бускетсга янги шартнома таклиф қилишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ўз ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс борасида бир қарорга келди.

Fichajes нашри хабарига кўра, Каталония клуби вакиллари 34 ёшли футболчининг агентига маоши камроқ бўлган янги шартнома таклиф қилишга тайёр эканликларини маълум қилишган.

Қайд этилишича, Серхио Бускетсга "Интер Майами" ва "Ан-Наср" клубларидан таклифлар бор. Бироқ, ярим ҳимоячи бутун фаолиятини ўтказган "Барселона"да ўйнашни давом эттиришни хоҳлаши мумкин.

Умуман олганда, Серхио Бускетс "Барселона" сафида 710 та ўйинда майдонга тушди. Уларда ярим ҳимоячи 18та гол урди ва шерикларига 42та самарали узатма берди.

Киритилди: 19:23, 05.03.2023.
Ўқилди: 1036 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.