Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«Барселона»нинг 18 ёшли юлдузи Англиянинг топ-клублари қизиқишига жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Марк Берналь Англия клубларидан бўлаётган таклифларни рад этмоқда, деб хабар беради Mundo Deportivo нашри.

Манбанинг хабарига кўра, «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «Арсенал» клублари хавбек ҳақида маълумот тўплашган. Шунга қарамай, футболчи ёзги трансфер ойнасида уни сотиб олишга қизиқиш билдираётган Премьер-лиганинг етакчи клубларига эътибор қаратмасдан, «Барселона»да қолиш фикрида қатъий турибди.

Берналь «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Якунланган мавсумда у барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 21:09, 26.06.2026.
Ўқилди: 4208 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик