Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Хорватиянинг Европа чемпионати саралаш босқичидан фахрийлар ҳам ўрин олди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Хорватия футбол федерацияси ўзининг ижтимоий тармоқларида Хорватия терма жамоасининг 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичидаги ўйинларида иштирок этадиган 29 нафар футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Хорватия 25 ва 28 март кунлари мос равишда Уэльс ва Туркияга қарши майдонга тушади. 25 март куни «шашкачилар» ўз уйларида уэльсликлар билан, уч кундан кейин эса турклар билан меҳмонда ўйнайди.

Рўйхатдан терма жамоа фахрийлари – Лука Модрич ва Иван Перишич, ҳимоячилар Домагой Вида ва Йошко Гвардиол, ярим ҳимоячилар Никола Влашич, Матео Ковачич, Марсело Брозович ва бошқалар ўрин олган.

Дарвозадан Доминик Ливакович жой олади.

Эслатиб ўтамиз, Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида «шашкачилар» бронза учун ўйинда Марокаш терма жамоасини мағлуб этиб, учинчи ўринни эгаллаган эди - 2:1.

Киритилди: 21:18, 06.03.2023.
Ўқилди: 1357 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик