"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен жамоадоши Хвича Кварацхелиянинг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Хвича ажойиб йигит, мен буни дарҳол англадим. Кийиниш хонасидаги ҳамма уни нафақат майдонда қилаётган ишлари, балки стадиондан ташқаридаги ҳаракатлари учун ҳам яхши кўради. Ишонаманки, яқин йилларда у "Олтин тўп"ни қўлга кирита олади. Шунингдек, у "Наполи"ни катта муваффақиятлар сари етаклашига умид қиламан", - дея Осимхеннинг сўзларини келтиради Tuttomercatoweb.