"Ювентус" ярим ҳимоячиси Федерико Кьеза "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппени мақтади.
“Кичиклигимда кумирим Кака эди. Ҳозир энг севимли нарсам Мбаппенинг ўйинини томоша қилиш. У менга берган футболкани сақлаб қўйганман.
У жуда кучли, ҳақиқий чемпион. У жуда тез, бундай тезликни камдан-кам футболчиларда кўрасиз, тўп билан ишлаш эса унга осон. Бундан ташқари, у жуда кўп гол уради.
Агар Жаҳон чемпионати финалида учта гол урган инсон чемпион бўлмаса..." - деди Кьеза клубнинг Twitch канали эфирида.