Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Суарес, Жеррард, Салоҳ — «Ливерпул»нинг «гол машина»ларини ёдга оламиз

Баҳо:
+ | -

«Ливерпул»нинг «Манчестер Юнайтед» билан кечган баҳси бутун футбол ахборот майдонини оёққа тургазди.

Дарҳол турли хил рекорд ва статистикалар рўйхати пайдо бўлди. Бундан ташқари, «Ливерпуль» яқинда Англия Премьер-лигаси тарихида (1992 йилдан бери) икки мингта гол урган учинчи жамоага айланди. Қуйида «қизиллар» тарихидаги энг сермаҳсул 10 та ҳужумчини эслаймиз.

10. Даниэль Старриж (50 гол)

Кўплаб жароҳатларига қарамай, Старриж ҳамон «Ливерпул»нинг Премьер-лигадаги энг яхши тўпурарлари қаторида турибди. Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси учун «қизиллар»даги энг яхши мавсум 2013/14 йилги мавсум бўлган, ўшанда Старриж 29 учрашувда 21 та гол урган. Аммо Брендан Рожерс шогирдлари чемпионлик учун курашда ғалаба қозона олмади.

9. Дирк Кюйт (51 гол)

Ажойиб ижро ва фидойилик бўйича у мухлислар орасида муайян рамзга айланди. Аммо бу меҳнаткаш ва фидойи голландиялик марказ ҳужумчиси ролини ўйнамаган бўлса ҳам, голлар борасида мақтана олади. Кюйт бир мавсумда 13 тадан кўп гол ура олмаган, аммо у «Ливерпул»да олти йилни ўтказди. 2008/09 йилги мавсумда Рафаэль Бенитес бошчилигида Кюйт лиганинг барча 38 ўйинини ўтказди, ўшанда «Ливерпуль» иккинчи ўринни эгаллаганди.

8. Фернандо Торрес (65 гол)

Торрес «Энфильд»га катта умидлар билан 2007 йилнинг ёзида келганди. У Европада энг кўп тилга олинган ёш ҳужумчилардан бири эди. Испаниялик эса бу умидларни оқлади. Биринчи мавсумида у Премьер-лигада 24 та гол урган, кейинчалик эса бор-йўғи 102 та ўйинда 65 та гол уришнинг уддасидан чиққан. 2011 йил январь ойида эса «Челси»га кетган. 

7. Луис Суарес (69 гол)

Суарес «Ливерпуль» сафида Премьер-лигада 110 та ўйинда майдонга тушди, аммо клуб тарихида ўчмас из қолдирди. Қизиғи шундаки, уругвайлик футболчи майдонга тушган АПЛдаги сўнгги 66 ўйинда жамоа 69 та гол урган бўлса, шулардан 51 таси Луисга тегишли. Хусусан, тўпурар 2013/14 йилги мавсумда «Олтин бутса»ни қўлга киритди ва ўшанда Премьер-лигада 38 ўйинлик мавсумда 30 голлик довондан ўтган олти футболчидан бирига айланди.

6. Роберто Фирмино (79 гол)

«Ливерпул»нинг замонавий даврига ўтамиз. Тиниб тинчимас Фирмино ўтган мавсумда «Уотфорд»га қарши ўйинда хет-трик қайд этганида «қизиллар» сафида голлар бўйича Суаресдан ўтиб кетди. Бундан ташқари, у Премьер-лигада бир нечта хет-трик қайд этган биринчи бразилиялик бўлди. 2018 йилнинг декабрида «Арсенал»га қарши ўйинда ҳам у ушбу вазифани уддалаганди. «Манчестер Юнайтед»нинг сўнгги тарихий мағлубиятида Фирмино битта гол урди.

5. Садио Мане (90 гол)

Сенегаллик кучли бешликни ёпмоқда. Мане бақувват, тезкор, шиддатли ва ҳужумкор футболи билан Юрген Клоппнинг «Ливерпул»даги даври тимсолларидан бири бўлиб қолади. 2018/19 йилги мавсумда у «Олтин бутса»ни Салоҳ ва Обамеянг билан бўлишди. Яна шуни ҳам унутмаслик керакки, Мане «Саутгемптон» сафида ҳам Премьер-лигада ўйнаган ва у ерда 21 та гол урган, яъни АПЛдаги юзлик гол довонидан ўтган.

4. Майкл Оуэн (118 та гол)

Агар Оуэннинг карьерасини хавф остига қўйган сондан олган жароҳати такрорланмаганида, у бу рейтингда биринчи рақамга айланиши мумкин эди. Аммо Майклга афсонавий бўлиш керак эмас. У Премьер-лигада 100 та гол урган энг ёш футболчи бўлиб қолмоқда. Оуэн 23 ёшу 134 кунлигида, 2003 йилнинг апрель ойида «Вест Бромвич» дарвозасига тўртта гол урганида (6:0) бу тўсиқни босиб ўтган.

3. Стивен Жеррард (120 та гол)

 

Ушбу рейтингдаги ягона форвард. Гарчи Жеррард ушбу голларнинг муҳим қисмини пенальтилар ёки жарима зарбалари орқали киритган бўлсада, бу унинг «Ливерпуль» тарихига қўшган ҳиссасини камайтирмайди. Мухлислар унинг «Олимпиакос» ёки «Милан»га урган голларини яхшироқ эслашлари мумкин, аммо «Эвертон»га қарши дербида (3:0) қайд этилган Премьер-лига тарихидаги 400-хет-трикни ҳеч қаердан ўчириб бўлмайди.

2. Робби Фаулер (128 гол)

1990 йилларнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири, агар унинг 1993 йилдан 2001 йилгача бўлган муддат ҳисобга олинса, у Жеррард билан ўз ўрнини бўлишиши мумкин эди. Бу даврда у лигада 120 та гол урди. Аммо 2006 йилда «қизиллар»га қисқа вақт қайтди ва шу вақт ичида у яна саккизта гол урди. Шу туфайли 2023 йилнинг мартигача Фаулер «Ливерпул»нинг Премьер-лигадаги энг яхши тўпурари бўлганди.

1. Муҳаммад Салоҳ (129 гол)

Бу мавсумда Салоҳнинг ўзига ўхшамаётгани, чарчаганини кўп марта эшитдингиз. Аммо «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин бир муддат бўлса ҳам, танқидчиларнинг овозини ўчиради. Салоҳ бу ўйинда иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Албатта, Муҳаммад Клопп давридаги «Ливерпул»нинг асосий шахсига айланди. Бу қандайдир гўзал давр. Салоҳ ўтган мавсумда Сон Хён Мин билан «Олтин бутса»ни бўлишиб олганди. Маълум бўлишича, мисрликнинг учта шундай мукофоти бор. Бу борада Харри Кейн ва Алан Ширерда бир хил кўрсаткич, Тьерри Анрида эса тўртта шунақа соврин мавжуд. Салоҳ Мане ва Дрогба билан бирга АПЛда 100 дан ортиқ гол урган ягона африкалик футболчига айланган. Юқоридаги рақамлар қаторига унинг «Челси» сафидаги яна иккита голини ҳам унутмаймиз.

Киритилди: 10:24, 07.03.2023.
Ўқилди: 1618 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.