Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Англия Премьер-лигаси билан хайрлашишга яқин бўлган клублар

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатида нафақат кучли тўртлик учун кураш қизғин паллага кирган ва балки турнирда жон сақлаб қолиш масаласа ҳам бир нечта клубларнинг кун тартибидан ўрин олган. Келинг, қайси жамоалар Премьер-лига билан хайрлашиши мумкинлигини кўриб чиқамиз.

"Борнмут" - 25 ўйин, 21 очко

“Борнмут” бутун мавсум давомида қуйи лигага тушиб кетиш арафасида қолмоқда. Жамоа қишки трансфер ойнасида катта кучайиши мумкин эди ва ҳатто Николо Заниолони сотиб олиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди, бироқ фақатгина “Сассуоло”дан Ҳамед Траоре ва “Динамо Киев”дан Иля Забарний олиб келинди.

Клуб 9 учрашувда 6 мағлубият, 2 дуранг ва 1 ғалабага эришди, аммо тақвим осон эмас эди. Ўтган дам олиш кунларида "Борнмут" "Арсенал" дарвозасига 2 та гол урди, улардан бири тезлик бўйича Премер-лигадаги рекордини деярли янгилади.

"Саутгемптон" - 25 ўйин, 21 очко

Бу мавсумда "авлиёлар"да муаммолар кўп. 2020 йил январ ойида клуб янги хўжайинга эга бўлди, у ёзда жамоани ёшартиришга йўл олган оммавий харидни амалга оширди. Бу натижаларга таъсир қилди. Шунингдек, Ралф Хасенхюттл кетганидан сўнг, Натан Жонс тайинланди. Мутахассисга 3,5 йиллик шартнома берилган, аммо 8 учрашувда 7 та мағлубият аламини тотиб кўрган ва атиги 1 ўйинда ғалаба қозонган.

Жонс ишдан бўшатилгандан сўнг, авлиёлар 4 учрашувда 2 та ғалаба қозонишди ва ҳозир ҳаммаси унчалик ёмон кўринмайди, аммо мавсумнинг қолган қисми учун тақвим жамоа мухлисларини хурсанд қилиши даргумон. Мавсум охиригача улар омон қолиш учун курашда 2 та рақиб билан ўйнашлари керак.

"Эвертон" - 26 ўйин, 22 очко

Ливерпулликлар раҳбарияти узоқ вақт давомида ўз клуби бош мураббийи сифатида Френк Лемпардни қўллаб-қувватлашда давом этди. Бироқ январ ойи охирида уларнинг сабри чидаб, шартнома бекор қилинди. Унинг ўрнига "Бёрнли" билан танилган Шон Дайч таклиф қилинди. Инглиз кўп вақт талаб қилмади ва биринчи ўйинидаёқ чемпионат пешқадамларини мағлуб этиб, сенсация яратди. Дайч келганидан сўнг, жамоа 2 ғалаба, 1 дуранг ва 3 мағлубиятга учради.

"Лидс" - 25 ўйин, 22 очко

“Товуслар” узоқ вақт давомида америкалик мутахассис Жесси Марш учун жамоа йиғишди ва ҳатто унинг услуби учун махсус трансферларни амалга оширишди. Жамоа майдонда жуда яхши кўринди ва ўтган йиллардаги "Брайтон"нинг жуда хом версиясига ўхшарди. Футболчиларда имкониятларни амалга оширишда яққол муаммолар борлиги аён бўлди.

Бироқ натижалар, албатта, мухлисларни ҳам, клуб эгаларини ҳам хурсанд қилмади. Феврал ойи бошида "Лидс" қуйи лигага тушиб кетиш зонасида эди ва Жесси Марш қўл остида улар 32 учрашувда 8 та ғалаба қозонишди. Дарҳақиқат, Марш жамоани янги босқичга олиб чиқмади ва Англиянинг шимолий-ғарбий қисмида фаолиятини бошида бўлгани каби кетишда ҳам худди шу даражада қолдирди. Унинг ўрнига Хави Грасия келди ва ҳозир жамоа Премьер-лигада 17-ўринда.

"Вест Хэм" - 25 ўйин, 23 очко

"Болғачилар"ни "мавсумнинг асосий омадсизларидан бири номига даъвогарлар деб аташ мумкин. Олдинги мавсумларда Дэвид Мойес шогирдлари мунтазам равишда еврокубокларга чиқиш учун курашиб келишган ва ҳозир ҳам уларда ўйнашмоқда. Конференциялар лигасининг 1/8 ўйинларида, улар Кипрнинг АEК клуби билан ўйнашади.

Лондонликларга айнан нима бўлганини айтишнинг иложи йўқ. Жамоа сифатли трансфер кампаниясини ўтказди, Пакета тимсолида энг иқтидорли бразилияликлардан бирини қўлга киритди, ҳимоя ва ҳужумни кучайтирди. Бироқ, натижалар ўхшамади.

"Лестер" - 25 ўйин, 24 очко

Жамоа 8 та ўйиндан иборат сегмент 6 тасини ғалаба билан якунланган, кейин эса 6 та ўйиндан 5 тасида мағлуб бўлди. Брендан Рожерс шогирдларида нима учун барқарорлик етишмаётганини айта олмайсиз, аммо "Лестер"нинг асосий муаммоларидан бири бу футболчилардир.

Клуб раҳбарияти ўйинчиларга пул сарфламайди ва сотиб олмайди, ва келганларнинг ҳаммасини ҳеч бўлмаганда жадвалнинг ўрта қисми даражасидаги ижрочилар деб аташ қийин. Қолаверса, жамоа етакчиларининг шартномалари тугамоқда - Тилеманс келаси ёзда эркин агент сифатида кетади, Жеймс Маддисон эса Англиянинг топ жамоаларидан бири томонидан сотиб олиниши мумкин, чунки унинг шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди. Брендан Рожерснинг позицияси энг қизғин эмас, аммо жамоанинг ўйини барибир “Лестер”нинг келаси мавсумда Премьер-лигада иштирок этишидан далолат беради. Бундан ташқари, "тулкилар" тақвимини мураккаб деб аташ қийин.

Киритилди: 14:21, 07.03.2023.
Ўқилди: 2045 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.