Кириш Регистрация
03/12 00:45 Рома - Аталанта
03/12 01:00 Севилья 1-1 Осасуна
03/12 23:00 Мальорка - Барселона
04/12 00:30 Ипсвич - Кристал Пэлас
04/12 01:15 Лестер - Вест Хэм
05/12 00:30 Ньюкасл - Ливерпуль
05/12 00:30 Саутгемптон - Челси
05/12 00:30 Эвертон - Вулверхэмптон
05/12 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/12 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Мадрид
05/12 01:15 Астон Вилла - Брентфорд
05/12 01:15 Арсенал - Ман. Юнайтед

Равшан Ҳайдаров: «Учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилгандик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайрдаров Индонезияга қарши бўлиб ўтган учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида:
— Индонезияга қарши ўйин биз учун жуда муҳим эди. Шу сабабли бор эътиборимизни мазкур ўйинга қаратган эдик. Учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилгандик, бироқ бир нечта вазиятлардан фойдалана олмадик. Рақибларимиз ҳам ажойиб ўйин кўрсатишди, улар ҳимояда анча тартибли ўйнашди.

Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида:
— Биз бугун дуранг учун майдонга тушмадик, шунчаки бир нечта футболчиларимизга дам олиш имкониятини тақдим қилдик. Бундан ташқари, биласиз, ротация ҳам муҳим ҳисобланади. Бу орқали кам ўйнаётган футболчиларимизга ўйин амалиётини беришни мақсад қилгандик. Айтганимдек, барчаси режа асосида амалга оширилди. Ўйлашимча, бугун майдонга тушган футболчилар ўзларини яхши томонлама кўрсатишди.

Умарали Раҳмоналиев ҳақида:
— Бугун у яхши ўйин кўрсатди. Рақибларимиз ҳимояда зич ўйнагани туфайли зоналар очиш, вазият яратишда қийинчиликлар бўлди. Бироқ биз бир нечта яхши вазиятларга эга бўлдик. Масалан, Аҳроровда ҳам ажойиб имконият бўлди, лекин бу гол билан тугамади. Умуман олганда, бугунги ўйин яхши ўтди. Биз бу ўйинни кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз.

Австралияга қарши кечадиган кейинги учрашув ҳақида:
— Энг аввало тикланиш жараёнлари устида ишлаймиз. Биласиз, чорак финалдаги ўйин жуда муҳим ҳисобланади. Рақибга келадиган бўлсак, уларда яхши жамоа шаклланган. Биз режа асосида ишлашда давом этамиз. Рақибларимизни ўрганиб ва таҳлил қилиб борамиз. Умуман олган, ушбу ўйинга ҳам ҳар томонлама тайёргарлик кўрамиз.

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
Киритилди: 22:29, 07.03.2023.
Ўқилди: 1935 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.