Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Тоза ўйин вақти, гол нишонлаш учун ажратилган вақт ва бошқалар. Футбол қоидаларида яна ўзгаришлар юз беради

Баҳо:
+ | -

Англиянинг Лондон шаҳрида Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг (ИФАБ) йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилишда тоза ўйин вақти, ўйиндан ташқари ҳолат ва аввал гапирилмаган янги қоидалар муҳокама қилинади. 2023/24 йилги мавсум футболда нималар ўзгариши мумкин?

— "Marca" нашрининг ёзишича, кейинги мавсумдан кучга кирадиган қоидалардан бири: захира футболчилари майдонга чиқиб кетган тадбирда ҳам урилган голлар бекор қилинмайди.

— Тўртинчи ҳакам сардорлик боғичидаги ўйинчи доим майдонда бўлишини назорат қилади. Кўпинча сардор алмаштирилса, у боғични бошқа футболчига беришни унутиб, захирага кетган вақтлар ҳам бўлади.

— Гол нишонлашлар ҳам қўшиб берилган дақиқаларнинг бир қисми бўлади. Урилган голни бир ёки бир ярим дақиқадан ортиқ нишонлаш мумкин эмас.

— Дарвозабонлар пенальти ижрочисини чалғитиши мумкин эмас. Масалан, турли ҳаракатлар билан рақибга босим ўтказиш, вақтни чўзиш, дарвоза устунларига ва тўрларига тегиниш тақиқланади.

— Ҳакамнинг рухсатисиз майдонни тарк этган ҳимояланаётган жамоа ўйинчиси дарвоза ёки қанот чизиғида бўлган ҳисобланади. Ҳужум қилаётган футболчи эса фаол фазада иштирок этмаслик учун майдонни тарк этиши ёки майдон четида қолиши мумкин.

— Агар ўйинчи майдон чегарасидан чиқиб кетиб, ҳакам ҳуштагига қадар қайтадиган бўлса, офсайд аниқланаётган вақтда у дарвоза чизиғи устида турган сифатида ҳисобланади.

Учрашувнинг асосий мавзулари, албатта, ўйинларнинг тоза вақтига ўтиш ва Арсен Венгернинг ўйиндан ташқари ҳолат қоидаси ҳақида бўлади. ФИФАнинг футболни ривожлантириш бўйича директори ҳужумчилар ҳимоячилардан кўра кўпроқ устунликка эга бўладиган ўзгаришни таклиф қилмоқда — ҳужумчи танасининг охирги қисмига қараб ўйиндан ташқари ҳолат аниқланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:30, 09.03.2023.
Ўқилди: 2590 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4519]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2493]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2309]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2032]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1995]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1595]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1579]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1511]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1461]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1390]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик