Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 18:45 Ал-Ҳуссайн 3-1 Аҳал
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 1-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Ришарлисон Контенинг қарорига эмоционал жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" ҳужумчиси Ришарлисон "Милан" билан турнирнинг 1/8 финал жавоб ўйинида (0:0) уйдаги дурангдан сўнг жамоадаги ўрнидан норози эканини айтди.

"Милан" "шпорлар"га қарши биринчи ўйинда 1 та гол фарқи билан ғолиб бўлгани учун кейинги босқичга чиқди. Футболчи ўйинда 70-дақиқада майдонга тушди.

"Нега захирада ўтирганимни тушунмаяпман. Мен учун ҳаммаси яхши ўтди, ажойиб давр келди, биз “Вест Хэм” ва “Челси”ни мағлуб этдик. Ва бирдан улар мени захира ўриндиғига ўтиргизиб, "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда беш дақиқага майдонга туширишди. Мен сўрадим: "Нега шундай?" Аммо жавоб олмадим", - дея Ришарлисоннинг сўзларини келтиради ESPN.com.br.

У мураббий нега уни захира ўриндиғида қолдирганини тушунмаганини айтди.

“Бу мавсум, мен ўйнамаганим учун шунчаки аҳмоқона ҳолат. Менга жароҳат халақит берди, аммо ҳозир майдонга тушиб, жонимни беришга тайёрман. Икки ўйинни яхши ўтказдим. Ўйлайманки, мен асосий таркибда бўлишга лойиқман", - дея қўшимча қилди Ришарлисон.

Киритилди: 15:13, 09.03.2023.
Ўқилди: 1185 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.