Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Краснодар» клуби вакиллари «Бунёдкор»га ташриф буюрди

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда юртимизда давом этаётган ёшлар ўртасида (U-20) Осиё Чемпионатини бевосита воқеа жойидан кузатаётган «Краснодар» футбол клуби Академияси вакиллари «Бунёдкор» футбол Академиясига ташриф буюрди. Жумладан, Анатолий Дмитриев («Краснодар» футбол клуби Академияси селекия ишлари бўйича директор ўринбосари) ҳамда Вячеслав Егоров («Краснодар» футбол клуби Академияси селекционери) «Бунёдкор» футбол клуби ва Академияси масъул мутасаддилари билан учрашди.

Ўзаро мулоқат давомида иккала футбол Академиялар ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, ёш футболчиларни алмашиш ишларини йўлга қўйиш, мураббийлар малакасини ошириш, турли ёш тоифалари иштирокида ўртоқлик учрашувлари ва турли кўринишдаги мусобақаларни ташкил этиш борасида келишиб олинди. Шундан сўнг, меҳмонлар «Бунёдкор» футбол Академиясида ёш футболчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди. Қолаверса, Академиянинг ётоқхоналари, ошхонаси, бассейни, тиббиёт бўлими, спорт зал, тренажёр зали, фитнес, футбол майдонлари, ўқув синф хоналарини (рус тили, анатомия, инглиз тили, психология) кўздан кечиришди.

Айниқса, «Бунёдкор»  футбол Академияси психологи Марина Дорфманнинг психология бўйича 2007 йилда туғилган ўсмирлар жамоаси аъзолари билан ўтказган машғулотлари россиялик футбол функционерларида илиқ таассурот қолдирди. Учрашув якунида томонлар ўзларининг эсдалик совғаларини тақдим этишди.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:30, 09.03.2023.
Ўқилди: 1438 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5405]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2884]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2696]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2489]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1817]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1742]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1741]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1632]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1473]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1454]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик