"Рома" марказий ҳимоячиси Диего Льоренте Италия жамоасига мослашиши ҳақида гапирди.
"Бу жуда тез ўтди. Уларнинг қизиқиши ҳақида эшитдим ва мен учун бу фаолиятимдаги муҳим қадам бўлди, чунки у Италиянинг энг йирик клубларидан бири. Мен қўлимдан келганича жамоа муваффақиятига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан ", деди Льоренте.